Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2021

Ҳаммага маълум сир. Хитой Тожикистонда ўз ҳарбий базаси борлигини нега тан олмайди?

0

Душанбе ва Пекин, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда хорижий ОАВлар тасдиқлаганига қарамай, Тожикистоннинг Мурғоб туманида Хитой ҳарбий базаси борлигини инкор қилишда давом этмоқда.

Минтақада хавфсизликни таъминлашга қаратилган объектни яширишдан қандай маъно бор? Озодлик тожик хизмати экспертлар билан суҳбатда шу саволга жавоб топишга уринди.

27 октябрь куни Тожикистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода парламентдаги чиқишида Хитой Вахан водийсида тожик кучишлатар идоралари учун 10 миллион долларга ҳарбий объект қуриб беришини маълум қилган эди. Тожик депутатлари база тожик томони илтимосига кўра Хитой ҳукумати маблағига қурилишинини иддао қилишди, бироқ объект қанақа шартларга кўра қурилиши тўғрисида лом-мим дейишгани йўқ.

Умуман, Тожикистон ва Хитой ҳамкорлиги шартлари одатда қаттиқ сир тутилади, сирлиги қолмаган маълумотлар эса рад этилади ва ҳеч бир тарафдан тан олинмайди.

Тожик парламенти баёнотидан сўнг Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэньбиндан изоҳ сўралганида у: “Шуни аниқ айта оламанки, Марказий Осиёда Хитойнинг ҳарбий базаси йўқ”, дея гапни калта қилди.

Ҳолбуки ХХР Тожикистоннинг Мурғоб туманида аллақачон ўз ҳарбий базасига эгалиги ҳақида “Вашингтон пост” 2019 йилдаёқ хабар қилган эди. Озодлик эса махсус суриштирув ўтказиб, Пекиннинг Тожикистондаги ҳарбий мавжудиятини ҳужжатлар билан тасдиқлади.

Базани яширишдан муддао нима?

Хитойнинг чегара ҳудудларидаги ҳарбий мавжудияти миссияси аниқ эмас. Катта эҳтимол билан, база Афғонистон ҳудудидан бўладиган террористик хуружларни қайтаришга қаратилган. Лекин мақсад эзгу бўлса, мавжудиятни нега яширишади?

Москва Карнеги маркази маслаҳатчиси Темур Умаровга кўра, Пекин ҳеч қачон ўзини АҚШ ёки Россия принципидаги давлат ўлароқ кўрсатмаган. “ХХР бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслигини ва милитаристик давлат эмаслигини ҳамиша таъкидлаб келади. Ва улар мумкин қадар ана шу имижга ҳар томонлама мос бўлишни хоҳлайди”, дейди Умаров.

Унинг таъкидлашича, сир сақлаш сабаби пекиннинг Москва билан орасига совуқчилик тушишини истамаслиги бўлиши мумкин. “Марказий Осиё ҳар доим Россия манфаатлари ҳудудига кирган, айниқса хавфсизлик соҳасида. Бинобарин, Москвага бунақа хатти-ҳаракат ёқмаслиги турган гап”, мулоҳаза қилади эксперт. Шунга қарамай, Умаровнинг айтишича, минтақада Москва билан Пекин манфаатлари ҳозирча тўқнашгани йўқ.

Пентагоннинг 2020 йил 1 сентябрда АҚШ Конгрессига тақдим этган ҳисоботида қайд этилишича, “Хитой ўз чегараларидан ташқарида ривожланган базалар ва логистика инфратузилмасини яратишга интилмоқдаки, бу Хитой халқ озодлик армиясига ҳарбий қудратини янада оширишга имкон беради”. Тожикистон ҳисоботда ХХР армияси вариант сифатида кўраётган 12 мамлакатдан бири ўлароқ тилга олинган.

“Пекин аввалги келишувлардан четга чиқмоқда”

Сиёсатшунос Сулаймон Шоҳзода Хитой минтақа давлатлари ундан хавфсирашини ҳисобга олиб ўз фаоллигини овоза қилмаётганини айтади. “Боз устига, Пекин бир пайтлар “Шанхай бешлиги” доирасида эришилган чегараларни демилитаризация қилиш бўйича келишувдан чекинмоқда”, дейди сиёсатшунос. Унинг сўзларига кўра, айни келишув туфайли Россия қўшинлари Хитой билан чегараолди ҳудудлардан чиқиб кетган. Ҳозир Пекин ушбу бўшлиқни тўлдиришга уринмоқда.

1996 йил 26 апрелда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ҳамда Тожикистон билан имзоланган “Шанхай декларацияси”нинг 1-моддасига мувофиқ, “томонларнинг чегара ҳудудларига жойлаштирилган қуролли кучлари... бошқа томонга ҳужум қилишда ва бошқа томонга таҳдид солувчи муайян ҳарбий фаолият олиб боришда қўлланилмайди”.

Декларациядан кейин имзоланган битимларга кўра ушбу давлатларнинг ўзаро чегараларида 100 километр кенгликда йўлак ташкил қилиниб,  биргаликда инспекция қилинади; ҳарбий тузилмалар эса бир-биридан 300 чақирим масофага узоқлаштирилган.

Москва билан алоқалар қандай бўлади?

Экспертлар Душанбе сўнгги йилларда Пекинга тобора қарам бўлиб қолаётганини таъкидлашмоқда. Тожикистон давлат қарзининг 40 фоиздан ортиғи Хитой ҳиссасига тўғри келади.

“Россия Ғарб билан курашишга берилиб кетган, унинг қўл-оёғи боғлиқ. Душанбе мазкур вазиятда барча билан, жумладан Пекин билан ҳам ҳамкорликдан максимум фойда чиқармоқчи. Пекин билан очиқча зиддиятга бориш ҳозирда Россиянинг манфаатига уйғун эмас, қолаверса, Москва, агар хоҳласа, Душанбега турли йўллар билан ўз таъсирини ўтказа олади”, таъкидлайди Сулаймон Шоҳзода.

Россия ҳукумати Тожикистон ва Пекин ҳарбий ҳамкорлиги фаоллашганига нисбатан расмий муносабат билдиргани йўқ.

МДҲ давлатлари институтининг Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўлими мудири Андрей Грозин “Спутник” агентлигининг Тожикистонда Хитой ҳарбий базаси очилганига доир саволига жавоб бераркан, буни “Пекин ва Москванинг келишуви натижаси” ўлароқ баҳолади.

“Тўғри, Тожикистон – Хитой учун иқтисодий ва сиёсий маънода муҳим мамлакат. Аммо, мен ишонаманки, Россия Хитой учун унга қараганда муҳимроқ. Пекин қисқа муддатли тактик устунликни деб Москва билан алоқаларини хавфга қўймайди”, урғулади Грозин.

Илгари минтақада таъсир доиралари тақсимоти хусусида норасмий келишув бор эди, чунончи хавфсизлик соҳаси тўлиғича Москванинг ваколатига кирарди. Пекин эса фақат иқтисодий масалаларда фаол эди. Бора-бора Хитой Тожикистоннинг хавфсизлик соҳасига сармоя ётқиза бошлади. Жумладан, тожик-афғон чегарасида тўртта чегара заставаси ва ўқув маркази қуриб берди, Душанбедаги зобитлар уйи ҳам Хитойнинг маблағига барпо этилди. 2019 йил ноябрда эса Терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш маркази тантанали суратда очилди.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин рассказал о волонтерском движении Москвы


Спорт в России и мире
Москва

Спортсменки из Пскова привезли два «серебра» с соревнований по джампинг-фитнесу в Москве


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Уимблдон

Каспер Рууд: «Не буду выступать на турнирах перед «Уимблдоном», но на нем, конечно, сыграю»


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Тузику и Мурке присвоят номера: нужен ли в России закон о нумерации домашних животных





Путин в России и мире
Москва

Парадоксы двойного стандарта


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Рабочий визит в Республику Беларусь совершил воронежский губернатор




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

В чем успех визита Зеленского во Францию и почему надо брать Mirage 2000


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Баста

Басте пришлось идти пешком по Октябрьскому мосту после конфликта с гаишниками



Москва

Плато мне друг: россияне стали чаще ездить в экотуры

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net