Қозон 2021: Ўзбекистонлик 5 боксчи ярим финалга йўл олди (фото)
Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи МДҲ ўйинларининг бокс беллашувларида ўзбекистонлик 5 нафар боксчи чорак финалда рақибларини мағлуб этиб ярим финалга йўл олишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги «Darakchi.uz»га хабар берди.
Хабарга кўра:
-Жавоҳир Куйсинов арманистонлик рақиби Д.Сафарянни 5:0 ҳисобида;
-Саят Илясов арманистонлик рақиби К.Чапаянни 5:0 ҳисобида;
-Фарруҳ Тўлаганов Озарбойжон вакили М. Гасимзадени 3:2 ҳисобида;
-Бунёджон Aмиров беларуслик М.Журавлёвни 4:1 ҳисобида;
-Зафарбек Шахбозов Россия вакили Денис Богомоловни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Афсуски, 52 кг вазн тоифасида Меҳрож Истамтошев арманистонлик рақиби A.Хачатарянга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бундан ташқари Aзизбек Бурибоев россиялик рақибига мағлуб бўлди, ҳисоб 5:0.
Темурбек Aбдулваҳобов қозоғистонлик рақибига 5:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Aбдулазиз Aбдурахманов арманистонлик рақиби Д.Симонянга қарши рингга чиқди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шундай қилиб, бугун, 2 сентябр куни 5 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этадиган бўлди.