БМТ Панжшердаги вазиятни баҳолади: толибонлар «узил-кесил зарба» бермоқчи — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Tj.sputniknews.ru» Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Aфғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қарама-қарши томонларни тинч аҳоли орасида талафотларнинг олдини олишга чақиради, деди БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик. Брифингда Панжшердаги вазиятни изоҳлашни сўрашганида Дюжаррик шундай деди: «Давом этаётган ҳар қандай жанглар бизни жуда хавотирга солмоқда — улар гуманитар вазиятни қийинлаштиради, ёмонлаштиради. Бу кириш билан боғлиқ муаммолар сонини оширади». «Ҳар қандай можарода бўлгани каби, томонларни аҳоли орасида қурбонларнинг олдини олиш, фуқаролик инфратузилмасига зарар етказмасликка чақириш муҳим», — деди у. Aввалроқ оммавий ахборот воситалари Толибон пайшанба куни кечқурун ёки жума оқшомида Панжшер вилоятига «узил-кесил зарба» беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Панжшер толибонлар назорат ўрнатмаган ягона вилоят бўлиб қолмоқда. У Кобул шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудларда жойлашган. Пайшанба куни Al-Jazeera телеканали «Толибон» манбасига таяниб хабар беришича, толибонлар қаршиликлар етакчиси Aҳмад Маъсуд билан музокаралар муваффақиятсиз тугаганидан сўнг Панжшер вилоятида Aфғонистон қаршилик фронти кучларига қарши ҳарбий операцияни бошлашга қарор қилган.