5 та гол урилган ўйинда "Реал" "Шахтёр"га аламли тарзда мағлуб бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Реал" - "Шахтёр" учрашуви якунланди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилди. Баҳс олдидан аутсайдер сифатида эътироф этилган меҳмонлар биринчи таймнинг ўзидаёқ йирик ҳисобда олдинга ўтиб олди. Дастлаб, Тете ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Тайм сўнгига қадар, Манор Соломон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Аммо танаффусда мадридликоар устози шогирдларини оз бўлса-да ўзига келтира олди. Лука Модрич ҳамда Винисиус Жуниор ҳисобдаги фарқни минимал даражага қисқартира олди. Баҳс сўнгида эса, Вальверденинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. "Реал Мадрид" (Испания) – "Шахтёр" (Украина) 2 : 3 21 октябрь, 21.55, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони Голлар: Лука Модрич 54', Винисиус Жуниор 59' - Тете 29', Рафаэль Варан 33', Манор Соломон 42' "Реал Мадрид": Куртуа, Милитао, Варан, Марсело, Менди, Каземиро, Модрич, Вальверде, Асенсио, Родриго, Йович. "Шахтёр": Трубин, Додо, Хочолава, Маркос, Дентиньо, Марлос, Тете, Кориенко, Соломон, Майкон, Бондар.