Бугун Ўзбекистонга Россиядан методист-ўқитувчилар гуруҳи учиб келади
Россиялик мутахассислар Ўзбекистон педагоглари ва ўқувчилари орасида рус тилини қанчалик билишларини аниқлаштириш учун тест олишлари кутилмоқда. Шунингдек, ўқитувчиларнинг профессионал кўникмаларига баҳо берилиши кўзда тутилган.