ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)
Бугун кун давомида мамлакатимизда 391 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга 10 та ҳудудда 433 нафар бемор соғайди.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 078 нафар бемордан 55 751 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 842 нафар бемордан 430 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.