ОЧЛ. Илк финалчи номи пенальтилар сериясида аниқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Осиё Чемпионлар Лигаси ғарб минтақасида ярим финал учрашуви ўтказилди. Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" ҳамда Эроннинг "Персеполис" жамоалари ўртасида ўтказилган баҳс ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилганлиги боис, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Ҳисоб ўзгармагач, футбол лотереясига мурожаат қилинди ва унда 5:3 ҳисоби қайд этилди. Энди "Персеполис" футболчилари 19 декабрь куни шарқий минтақа ғолибига қарши финал учрашувида майдонга тушади.