16 ёшга тўлмаган қизнинг номусига текканликда айбланиб, қидирувда бўлган бухоролик йигит Москвада қўлга олинди
2020 йил февраль ойидан буён қидирувда бўлган бухоролик 1995 йилда туғилган С.Л. қўлга олиниб, унга нисбатан қидирув бекор қилинди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ.
Келтирилишича, фуқаро С.Л. Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 128-моддаси 2-қисмида қўрсатилган жиноят(16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш)ни содир қилган. У дастлабки тергов ва суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан 2020 йилнинг 11 февраль кунидан бошлаб “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.
Бухоро вилояти Ромитан тумани Азизон МФЙ да рўйхатда турувчи, 1995 йилда туғилган С.Л. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган ва унга нисбатан қидирув бекор қилинди, дейилади хабарда.