«Кўсем» сериалидаги Сафия Султон—Ҳуля Авшар Туркиядаги оролни сотиб олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Milliyet Таниқли турк актрисаси Ҳуля Авшар Айваликдаги 55 миллион лиралик (7 миллион доллар) оролни сотиб олди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар берди. Қайд этилишича, актриса оролни қизи Зеҳрага олиб берган. Актрисанинг айтишича, бир неча йиллардан буён орол эгалари билан музокара олиб бораётган эди. Орол анчагина қиммат бўлса ҳам, уни сотиб олиш орзусидан воз кеча олмаган. Фото: Milliyet Авшар оролда теннис кортлари ва дам олиш зоналарини қуришни режалаштирмоқда. Унинг айтишича, бу унинг ҳаётидаги энг омадли харид. Маълумот учун, Ҳуля Авшар рейтинги баланд бўлган кўрсатувларнинг бошловчиси, хонанда, шунингдек, ўзбек томошабинларига «Муҳташам юз йил: Кўсем» сериалидаги Сафия султон образи билан танилган актриса ҳамдир. У бир неча марта халқаро танловларда энг яхши актриса ва хонанда сифатида эътироф этилган.