Саудия Арабистони октябрдан умра сафарига рухсат берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Massa.az» Саудия Арабистонида яшайдиганларга октябрдан умра зиёратига рухсат берилди, дея хабар берди қироллик ИИВ. Вазирликнинг маълум қилишича, зиёрат коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда босқичма-босқич тикланади. 4 октябрда бошланадиган биринчи босқичда одатдаги зиёратчиларнинг учдан бир қисми, яъни мамлакатнинг 6 минг аҳолиси умра амалларини бажариши мумкин. 18 октябрга мўлжалланган иккинчи босқичда зиёратчилар сони 75%гача оширилади. Коронавирус пандемияси туфайли жорий йил апрель ойидан бошлаб умра сафари тақиқлаб қўйилганди. Саудия Арабистони май ойининг охиридан карантин чекловларини секин-аста юмшата бошлади, мамлакат ичидаги ҳаракат чекловларини бекор қилди, масжидлар очилди, одамларнинг ўз иш жойларига қайтишига рухсат берилди. Мамлакатда пандемия бошлангандан бери 331 359 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 569 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.