66-67- ЎЛИМ. ПОЙТАХТЛИК ЭР-ХОТИН КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…
Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К. А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С. А. тана ҳарорати 38 С гача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Беморлардан «COVID-19» инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.
Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳар икки беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Уларга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардияси, гипертония артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Афсуски, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан эр-хотин беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими