Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7800дан ошди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 88 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. «2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда. Бугун ҳозирча 131та янги ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкентда 8 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5248 нафарга етди. Айни вақтда шифохоналарда 2544 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.