Шанба куни юртимиз аҳолиси орасида коронавирусга чалинганлар сони 54 тага ошди
Шанба куни юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 255 та ҳолат қайд этилиб, касалланганлар сони 7682 нафарга етди.
27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 (+131) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, шанба куни аниқланган 255 та янги касалланиш ҳолатларининг 169 таси Карантин муассасаларида, 54 таси аҳоли орасида (беморларнинг 39 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, яна 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), қолган 32 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7682 нафар бемордан 5240 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2422 нафар бемордан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.