NY Times: ГРУ Толибонга АҚШ ҳарбийларини ўлдиргани учун пул мукофоти берган
АҚШ разведкаси Россия ҳарбий разведкаси-ГРУ Толибон жанггариларига Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбийларини ўлдиргани учун пул мукофотлари таклиф қилган, деган хулосага келди. Бу ҳақда махсус хизматлардаги манбаларига таянган ҳолда 26 июнь куни New York Times газетаси хабар берди.
Мақолада ёзилишича, жангарилар ва улар билан алоқадор бўлган ҳарбий жиноятчилар АҚШ ҳарбийларини ўлдиргани учун пул мукофотлари олганлар. Ўтган йили Афғонистонда жами АҚШнинг 20 аскари ўлдирилган.
Газетанинг билдиришича, АҚШ ҳарбийларини ўлдирган жангариларга яширин равишда пул мукофотлари берилгани бир неча ой олдин ошкор бўлган.
Ахборотнинг бир қисми асирга олинган Толибон жангариларини сўроқ қилиш пайтида тўпланган.
Пул мукофотлари ким томонидан берилгани аниқ маълум эмс, бироқ АҚШ разведкаси - МРБ бу ишни ГРУнинг 29155 рақамли махфий бўлинмаси амалга оширган, деб ҳисоблайди.
АҚШ расмийлари бу маълумотга ҳозирча муносабат билдирмади. Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда бу борада ҳеч қандай маълумотлар йўқ эканини билдирди.