Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 68 нафар кишида аниқланди
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган фуқаролар сони 5500дан ошди.
17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 5561 (+68) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган кишиларнинг 62 нафари карантин марказларида бўлган.
Яна 6 нафар фуқаро Сурхондарё вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалланганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасидаги фуқаролар.
Ҳозирда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган 4096 нафар фуқаролар соғайган. 1446 нафар бемор даволаняпти, уларнинг 13 нафари оғир аҳволда.