«ҚИДИРУВ ОПЕРАЦИЯСИ…» (ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача)
Дунёда шундай кимсалар борки, бугунинигина ўйлайди. Келажак, қилмиш-қидирмиш, шармандалик, хавф ундайларни умуман қизиқтирмайди. Сабаби, улар ҳамиша иблиснинг ихтиёрида бўлишади. Худони унутишади. Нафс ботқоғига ботганча яшайверади. Андижон вилояти Андижон тумани «Оқёл» маҳалласида яшовчи Т. Х. ҳам ўшаларнинг бири-да. У 2019 йил декабрида республика жиноят мажмуасининг 169- модда, 3-қисми, «а» бандида кўрсатилган ўғирлик жиноятини содир этган. Бироқ жиноий жавобгарликдан қочиб юрганди. Юра-юра, мана, манзилга етибди. Ўғрини Сурхондарё вилояти Шеробод туман ички ишлар бўлими ходимлари тутишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати