ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР КЎПАЙИБ КЕТМОҚДА. КИМ АЙБДОР?..
Шу саволларга давлат бош санитар инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди. Мутахассиснинг айтишича, республикада коронавирусга чалинганларнинг кўпайишига бир неча жиддий сабаблар бор. Биринчи сабабини ҳамма билади. Хориждан юртдошларимиз чартер рейслар орқали ватанга олиб келинмоқда. Уларнинг камида ярмиси коронавирус билан кириб келмоқда. Иккинчи сабаби шуки, коронавирус кенг тарқалишига олисга қатновчи юк машиналари ҳайдовчилари, яъни, «дальнобойщик»лар айбдор. Негаки, улар деярли ҳар куни хориж давлатларига боришади. Ўша ерда вирус юқтиришади-ю, ортга қайтишади. Кўрибсизки, ҳайдовчи билан тиллашган борки, албатта коронавирус юқтиради.
Ҳозирги пайтда 48 минг киши врачларнинг доимий кузатувида. 21 мингдан зиёд одам уй ва стационар карантинга олинган.