ШУ ЙИЛ 21 ИЮНДА ҚУЁШ ТУТИЛАДИ…
Шу йил 21 июн куни Ўзбекистонда яшовчилар қисман қуёш тутилиш ҳодисасини кузатишлари мумкин бўлади. Бу жараён маҳаллий вақт билан соат 10: 00 да бошланади. Қуёш тутилишининг максимал фазаси соат 11, 24 да намоён бўлади.
Бу галги қуёш тутилиши узуксифат кўринишга эга бўлади. Бунда ой қуёш юзини 99: 4 фоизга тўсиб қўяди. Ушбу жараён 38 сониягина давом этади.
Қуёшнинг узуксифат тутилиш ҳолатини Африка, Аравий ярим ороли, Евроосиё, Япония, Австралияда ҳам кузатиш мумкин. Конго демократик республикаси, Марказий Африка, Судан, Жанубий Судан, Эфиопия, Саудия Арабистони, Эритерия, Яманистон, Уммон ва бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам қуёш тутилишини тўлиқ томоша қилишлари мумкин. Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон автоном республикаси, Хоразм вилоятида қуёш тутилишини 39 дан 50 фоизгача кўриш имкони бўлади. Бухоро, Навоий Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бу имконият 63 фоизга тенг бўлади.
Қуёш тутилиш ҳодисаси максимал фазага етган маҳал, яъни, Тошкент вақти билан соат 11: 24 да Ой қуёш юзини 51 фоизга тўсиб қўяди. Қуёш тутилиш ҳодисаси 2 соат-у 49 дақиқа давом этиб, соат 12: 51 да якун топади.