ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!
2020 йил 11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4741 (+24) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.
Айни пайтда юртимизда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.
Ҳозир мамлакатимизда даволанаётган 1085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими