Кун давомида мамлакатимизда 118 ҳолатда COVID-19 касаллиги қайд этилган
Бугун Тошкент шаҳри, Навоий, Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси орасидан 39 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.
11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4741 (+24) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.
Расмий маълумотларга кўра, бугун кун давомида мамлакатимизда 118 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 70 нафари Карантин муассасаларида (жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган), 39 нафари аҳоли орасида (шундан Навоий вилоятидан 18 нафар, Тошкент шаҳридан 17 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар ҳамда Тошкент вилоятидан 1 нафар), қолган 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.
Ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1085 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.