Олег Пекось ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Президент қарорига мувофиқ, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди.
Пекось ОлегАндреевичвазирнинг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
У шу вақтга қадар "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси "Телекоммуникация транспорт тармоғи" филиали директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Шу билан бирга, О. Пекось фаолияти давомида "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган.