Кун мобайнида Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлик бўйича 237 та ҳолат аниқланди
Янги касалланиш ҳолатларининг 195 таси Тошкент шаҳрида қайд этилди.
7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 таси Тошкент шаҳри ҳамда 8 таси Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 таси Сирдарё вилоятида ва яна 2 таси Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Умумий ҳисобда бугун мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида - 20, Тошкент шаҳрида - 195, Тошкент вилоятида - 10, Хоразм вилоятида - 8, Сирдарё вилоятида - 4)да касаллик қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 3354 (+86) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.