БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ!!!
Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 32 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида
4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 1 нафар, жами 62 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 56 да, кичиги 2019 йили туғилган.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 41 да, кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятиларидан 2 нафардан, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Арманистон Республикасидан 1 нафардан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 8 нафари аёл. Ёши каттаси 68 да, кичиги 2018 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 8 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.
Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1456 нафарни ташкил қилмоқда.
Навоийда тузалган фуқаро (28 ёшли эркак) эса Зарафшон шаҳридан бўлиб, вилоятда соғайганлар сони 111 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3330 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими