Юртимизда COVID-19 инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда – ССВ
Бугун Ўзбекистонда 58 та ҳолат тасдиқланиб, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 3760 тага етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 нафарни ташкил этмоқда.
Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 58 нафар беморнинг 40 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 10 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 4 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 4 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.