Республикамиз бозорларидаги нарх-наволар маълум қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда. Ташкилот ўрганишлар натижасини маълум қилди. 1 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда. Тиббий ниқоб: Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм. Антисептик гель: Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача. Маҳаллий ун биринчи нави: Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда. Қолипли нон: Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм. Макарон: Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм. Шакар: Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм. Ўсимлик ёғи: Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача. Хўжалик совуни: Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм. Тухум: Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм. Мол гўшти: Қорақалпоғистон республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм. Қўй гўшти: Ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача. Товуқ гўшти: Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм. Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан. Картошка: Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм. Пиёз: Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 минг сўм. Сабзи: Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача. Саримсоқ пиёз: Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.