Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2020

Қийноқлар давом этмоқда. Ушлаб турилган шахс ва терговчи қачон тенг мавқега эга бўлади? Масъуллар жавоб беришди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Жазони ижро этиш муассасаларида, тергов изоляторларида, махсус ҳибсхоналарда қийноққа солиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. 2017 йилда 7та, 2018 йилда 10та, 2019 йилда 16та қийноққа солиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратурада 29 май куни бўлиб ўтган брифингда Kun.uz мухбири мутасаддилар хизмат мавқеидан фойдаланиб жиноят изларини яшириши ёхуд танада из қолдирмайдиган усуллардан фойдаланиши мумкинлигига эътибор қаратиб, масъул ходимлар ва ушлаб турилган шахсларнинг мавқеи қачон тенглаштирилиши билан қизиқди. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг айтишича, қийноқ билан боғлиқ жиноятларни содир этишда айбдорлиги исботланиб, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган шахсларнинг аксарияти ИИВ ва ДХХ ходимларидир. “Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ҳар бир идоранинг тергови устидаги назорати прокурор зиммасига юклатилган. Тергов хибсхоналарида маҳкумнинг ҳуқуқлари бузилса, дейлик, унга ўз вақтида адвокатдан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилмаса, кўрсатма олиш вақтида кузатув мосламаларини ўчириб қўйиш ҳолатлари кузатилса ёхуд ушлаб турилган шахслар ва маҳкумларнинг ҳуқуқлари бошқача кўринишда таҳқирланса, прокуратура органлари томонидан албатта жиноят иши қўзғатилади. Бундай тоифадаги жиноят ишлари терговини прокуратура амалга оширади ва ишни албатта судга оширади. Мен қанчаси ўз тасдиғини топиб, судга оширилгани билан боғлиқ рақамларни ҳам айтдим. Қонуний кучга кирган ҳукмлар ҳам мавжуд. Ҳатто битта ҳолатни ҳам фавқулодда вазият деб қабул қилишимиз керак. Ким мурожаат қилган бўлса, уни ҳаққоний ёзиш керак. Хабаринглар бор, яқинда суд жараёни даврида бир гуруҳ шахслар қийноққа солинди деб адвокатлар ҳам чиқди, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ҳам чиқди. Дарҳол тезкор-қидирув гуруҳи ташкил қилиниб, ўша фактлар текширилди. Ҳаттоки саратон касаллигига чалингани қийноқ ҳолати билан боғлиқ бўлмагани аниқланиб, фактлар ўз исботини топмади. Агар фактлар ўз исботини топса, ким бўлиши, қайси лавозимга эгалигидан қатъи назар, у албатта жавобгарликка тортилади. Жамият, халқ олдида кейинчалик ҳам мана шу тоифадаги лавозимларга эга бўлмайди. Ўшандай шахслар тизимга қайта кирмайди”, деди Светлана Ортиқова. Бош прокурор ўринбосарининг айтишича, қонунчиликда ушлаб турилган шахслар ва маҳкумларнинг ҳуқуқлари, улар билан муомала қилишда, кўрсатма олишда амал қилиниши лозим бўлган қоидалар аниқ белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, уларни қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилаётгани ижрочиларнинг касбий тайёргарлиги, профессионализмидаги муаммолар билан боғлиқ. “Ҳар қанча назорат механизмлари кучайтирилганига ва жазо муқаррарлиги таъминланганига қарамай, бу каби жиноятларга қўл уриш давом этаётгани одамнинг ўзига боғлиқ. Биз зўр қонунларни қабул қиляпмиз. Лекин ҳаммаси ҳам ишлаяптими? Йўқ. Бу – умумий ва ҳуқуқий маданиятга боғлиқ. Қандайдир вақтда сиз ва биз тарбияни эсдан чиқардик. Профессионализм нуқтаи назаридан мутахассисларни издан чиқариб юбордик. Пулнинг орқасидан югурдик, машинали бўлайлик деб югурдик. Бир-биримиз билан мулоқотга киришишни эсдан чиқардик”, дейди Светлана Ортиқова. ИИВ Пробация хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икром Фозиловнинг қайд этилишича, халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва тез орада умумхалқ муҳокамасига қўйиладиган “Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси қабул қилиниши билан ушбу муаммолар бартараф этилади. Чунки ҳужжатда шу пайтгача эътибор қаратилмаган масалалар бўйича ҳуқуқий бўшлиқлар тўлдирилади, ушлаб турилганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янги механизмлар жорий этилади. Икром Фозилов “Президент қарор лойиҳасида жуда аниқ механизмлар назарда тутиляпти. Яъни бундан кейин фақат Омбудсман эмас, Ўзбекистон Республикасида махсус бўлган органлар – омбудсман, бизнес омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Қийноққа олиш қўмитаси – 5та орган бирлашиб, ўзаро мувофиқлашган ҳолда режа тузиб, қайси идора тизимлари бўлишидан қатъи назар ҳамма идораларга мунтазам равишда кириб туриб, назорат қилиш механизми назарда тутилмоқда. Иккинчи масала, шахсни ушлаб туриш жараёнида ким, ушлаб туриш қайси вақтда бошланди, қайси вақтда тугайди – бу масалалар бўйича тартибга солишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Шу боис қарор лойиҳасида халқаро ҳуқуқ талабидан келиб чиқиб, аниқ вазифалар киритиляпти. Хусусан, БМТ қўмитасининг 2020 йилда берган тавсияларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ушлаб турилганларнинг ягона электрон реестрини юритиш тизимини йўлга қўйиш, бу ваколатни қўмитага бериш. Бунда ким қаерда, соат нечадан бошлаб ушлаб турилганини ҳамма билади, прокуратура, қўмита, бошқа масъул органлар томонидан назоратга олинади. Бундан кейин ортиқча, ғайриқонуний ушлаб туриш каби омилларга йўл қўйилмайди”, дейди Икром Фозилов.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин рассказал, как офсетные контракты развивают фармотрасль Москвы


Спорт в России и мире
Москва

Что произошло 8 мая в истории Якутии


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Анастасия Павлюченкова

Павлюченкова официально аккредитовала на турнир в Риме двух своих собак


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Бывший глава центра оценки техногенного воздействия при Росприроднадзоре Новиков арестован в Москве





Путин в России и мире
Москва

Стало известно, кто из Томской области едет в Москву на инаугурацию президента


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко пригрозил мгновенным ответом на агрессию против Белоруссии




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

В США прокомментировали подготовку покушения на Зеленского


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Юрий Шевчук

«Эта концепция вывозит»: критикующий Россию Шевчук призвал своих зрителей к революции



Москва

Учащихся Подмосковья пригласили стать юными инспекторами движения

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net