УКРАИНАДА ФЕРМЕРЛАР КАРАНТИНГА ҚАРШИ НОРОЗИЛИК АКЦИЯСИ УЮШТИРДИ…
Украинанинг Херсон вилоятида фаолият юритувчи 200 дан ортиқ фермер карантин даврида бозорлар ёпилишига қарши норозилик акцияси уюштирди. Улар Днепр дарёси кўприги орқали ўтган автомобил йўлини ёпиб ташлашган. Шу ҳақда «Укринформ»нинг вилоятдаги коммуникация бўлими бошлиғи Татьяна Пшонь расман хабар тарқатган.
Хабарда айтиладики, Днепр дарёси кўприги устида 200 дан зиёд фермер туриб олган ва бозорлар очилишини талаб қилмоқда. Улар Херсон вилоят раҳбарларидан кимдир келиб улар билан мулоқот қилишини талаб сифатида илгари суришмоқда. Акция иштирокчиларига полициячилар аҳволни тушунтиришларига қарамай, карантин талабларига умуман эхтибор беришмаяпти. Масофа сақлашдан, тарқалишдан бош тортишяпти.