Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Апрель
2020

Тадбиркорга нисбатан маъмурий буйруқбозлик ёки «кўча услублари» қўлланилмаслиги керак

0
Тадбиркорга нисбатан маъмурий буйруқбозлик ёки «кўча услублари» қўлланилмаслиги керак

Фото: BBC Тадбиркорликнинг ўз мантиғи, ички механизми бор. У асло буйруқ, маъмурий чора билан ишлаб кетадиган жараён эмас. Бунинг учун вақт, муҳит, шароит, кафолат омилларига эътибор бериш керак. Пандемия сабабли ижтимоий ва иқтисодий тангликни енгиб ўтиш учун бозор иқтисодиёти ва тадбиркорликка бўлган мурожаатнинг мантиғи бор. Чунки бизнес ишласа, иш жойлари пайдо бўлса, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўлга тушиб, пул айланмаси ва пул оқимлари жараёнлари ишга тушиб кетса, албатта ижтимоий ва иқтисодий тангликни бирмунча енгишга эришиш мумкин. Лекин тушуниш керакки, тадбиркорлик буйруқ, яъни маъмурий чора билан битадиган ва ишлаб кетадиган жараён эмас. Унинг ўз мантиғи, ички механизми бор. Буни яхши тушуниш керак. Мисол учун, мен бир неча омилларни белгилаб ўтдим. Вақт, муҳит, шароит, кафолат омилларига эътибор бериш керак. Вақт нима? Тадбиркорлик ишга тушиб кетиши учун режалаш, ташкил қилиш, жуда кўп тайёргарлик ишлари амалга оширилиши керак. Бу вақт талаб қилади. Ижтимоий танглик эса кундан-кунга ошиб бормоқда. Одамларда маблағ камайяпти. Даромадлардан узилиб қолган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламнинг кўлами, ҳажми кун сайин ошиб боряпти. Тадбиркорлик бирданига иш пайдо бўлиб, бирданига иш жойи пайдо қилиб, бирданига уларга ойлик тўлашни бошлашни таъминлаб беролмайди. Бунга имкониятнинг ўзи йўқ. Демак, бу вақт мобайнида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва даромади, маошидан узилиб қолган аҳолига давлат молиявий ва моддий кўмагини тўхтатмаслиги керак. Хайрияларнинг маблағлари, манбалари чексиз бир қудуқ эмас. У борган сари камайиб, аҳолига берилаётган ёрдам воситалари, ресурслари тугаб қолиши мумкин. Демак, маълум бир вақт мобайнида давлат ижтимоий ҳимоя чораларини кўзлаши шарт. Муҳитга келсак, тадбиркорлик — таваккалчилик дегани. Тадбиркор ўз вақти, пули, диққат-эътибори билан таваккал қилади ва моддий-маънавий, вақт ресурсларини тадбиркорлик амалиётига тикади. Бундан фойда ёки зарар бўлиши мумкин. Фойда ва зарар бўлса, унинг асосий қисми албатта тадбиркорнинг бўйнида қолади. Бу тушунарли. Лекин тадбиркор ўзининг эркинлиги, ҳаёти, соғлиғи билан таваккал қилиши керак эмас. Тадбиркорга нисбатан маъмурий буйруқбозлик ёки қўштирноқ ичида айтадиган бўлсак, «кўча услублари» қўлланилмаслиги лозим. Бирор ҳоким уни кабинетига чақириб, бақирса, сўкса, тадбиркор ички маънавий-руҳий жиҳатдан синса, у ҳақиқий тадбиркорлик ижодкорлигини амалга ошира олмайди. Иш жойлари пайдо бўлиши, ишлаб чиқариш йўлга тушиб кетиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Қандайдир хўжакўрсинлик бўлиши мумкин, лекин ижтимоий тангликни енгиб ўтадиган муҳит бўлмайди. Бунинг устидан давлат кучли назорат ўрнатиши керак. Жумладан, Адлия вазирлиги ҳузурида ҳуштакчилик («whistle blowing») ташкил қилиб, унда маҳаллий бошқарув тизимларидан, куч ишлатар тизимлардан бўлсин, сигналларни қабул қилиш ва сигнал берувчиларни ҳуқуқий ҳимоя қилувчи тизим шаклланиши керак. Бўлмаса, коррупционер, ўз лавозимини суиистеъмол қилувчи шахслар, куч ишлатар тизимларнинг нопокликка қўл урадиган мутасаддилардан ҳимоя қилиб бўлмайди. Шу сабабли ҳам тадбиркор ўз ишини хотиржам бошлай олмайди. Яъни ҳар бир маҳаллий мутасаддининг ёки куч ишлатар тизим зобитининг тадбиркорга чақириғи, ташрифи, қўнғироғи — барчаси расмий ресурсларда қайд этиб борилиб, назорат қилиниши керак. Норасмий ташриф, қўнғироқ, олдига чақириб дўқ уришлар, гаплашишлар бўлса ва қайд этилмаса, мана шу ҳуштакчилик тизими орқали қайд этилиб, нотўғри ишга нисбатан чора кўрилиши керак. Тадбиркорлик ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳимоя қилиниши даркор. Яна бир омил — шароит омили. Бу — мулк масаласи. Хусусийлаштириш жараёни тўхтамаслиги керак. Нима учун? Чунки тадбиркор учун кенг кўламда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаб бериш учун тадбиркорга фондлар керак, жой керак бўлиши мумкин, турли хил инфратузилмаларга уланишга имконият бўлиши керак. Бундан ташқари, яхши ишламаётган ёки ишдан тўхтаб қолган цех, завод, фабрика, бино, иншоотлар тадбиркорнинг тасарруфига ўтганида, бизнесда ишлаганида ишлаб чиқариш жараёни йўлга тушиб кетиши учун муҳим бир омил бўлган бўларди. Мен энг яхши тезкор ечим деб Англиядан хўжалик судьяларини чақириш ёки ишларни онлайн кўриб чиқиш тизимини йўлга қўйиш деган бўлардим. Бунинг учун БАА, қўшни Қозоғистон тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Ўйлайманки, хўжалик ишлари, аниқса, мулкий ишлар холис кўриб чиқилишини мана шу йўл билан таъминлаш мумкин. Бу тадбиркорлик жараёнини тезлаштириб юборадиган омиллардан, деб ҳисоблайман. Мулк ҳимояси жуда муҳим. Агар мулк ҳимояси бўлмаса, тадбиркор ўз мулки, вақти, соғлиғи, эркинлиги, жони билан таваккал қилмайди. Яна бир омил бу — кафолат омили. Тадбиркор агар ўз бўйнига иқтисодий тангликни ҳал қилувчи вазифаларни олса, иш жойларини яратса, керакли маҳсулотлар билан таъминлаб берадиган бўлса, давлат унга нисбатан фискал, хусусийлаштириш ва бошқа механизмлар орқали рағбат беради, деб кўп гапириляпти. Менимча, бу ваъда қонун билан ҳимояланган, қонун билан муҳрланган бўлиши керак. Бу ваъдалар амалга оширилиши қонуний ҳужжат билан муҳрланиб, таъминланган бўлиши керак. Чунки агар қўйиб берилса, тадбиркор зарарга ишлайдиган ҳолатга келиб қолиши мумкин. Ўз зарарига иш жойларини яратиб, хизмат кўрсатадиган шароитда бўлиши мумкин. Бундай шароитда давлат томонидан уни қўллаб-қувватлайдиган, унга ёрдам берадиган чоралар бўлса ва улар қонун билан ҳужжатлаштирилган бўлса, яхши бўларди. Яна бир фикр. Ижтимоий тадбиркорлик деган тушунча бор. Ижтимоий тадбиркорлик бизнес принциплари ва фойда топиш принциплари асосида қурилган, ижтимоий оғриқларни енгувчи муаммолар, ижтимоий тангликка ёрдам берадиган тадбиркорлик турига киради. Агар Google орқали «социальное предпринимательсто», «social entrepreneurship» деб қидирилса, жуда кўп кейс, мисоллар пайдо бўлади. Мисоллардан бири: бельгиялик бир спортчи-велотурист Африка қишлоқларидан бирида тўхтайди, у ердаги қашшоқлик, қийинчиликни кўриб, уларга «сиз сумка, сувенир, ручка соладиган ғилоф ясасангиз бўлади-ку», деганида унга бежирим ишланган сумкалар, буюмларни кўрсатишади. Бу йигит уларга «сизлар шуни ишлаб чиқаришни йўлга қўйинглар, Европага сотилишини мен таъминлаб бераман», дейди. Сўнгра ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни интернет орқали дўкон очиб сотаётганида харидорларга «сизлар шу сумка, ғилофни сотиб олсангиз, Африкада очликдан қийналаётган фалон қишлоқдаги одамларга ёрдам бераётган бўласизлар/ёрдам бердингиз», деган чақириқ билан ўз бизнесини йўлга қўяди. Хуллас, ўзи ҳам даромад топади ва африкалик ночорлар ҳам бирмунча даромадга эга бўлишади. Айтмоқчиманки, ижтимоий танглик, қийинчиликни енгадиган, ҳам даромад топадиган бир бизнесни йўлга қўйиш мумкин. Бу тахлит ғоялар, фикрлар, кейсларни саноқсиз келтириб ўтиш мумкин. Жамшид Муслимов.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин перечислил самые популярные виды туризма в Москве


Спорт в России и мире
Москва

Шесть скейт-парков и роллердром работают на площадках «Московских сезонов»


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Первая ракетка мира расплакалась после финала турнира с участием Рыбакиной


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Светильники обновили в переходах и тоннелях Москвы





Путин в России и мире
Москва

Путин посетил пасхальную службу в храме Христа Спасителя в Москве


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Русских заявил о субсидировании новых авиарейсов до Минска




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Аранжировка

Аранжировка. Аранжировка Песни. Современная Аранжировка. Аранжировка Произведения.



Москва

Свет из Иерусалима: частицу Благодатного огня доставят в Читу

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net