Москва врачлари бемор аёлнинг бевақт ўлимига сабабчи бўлишди…
Россиядаги “РЕНТВ” телеканали хабарига кўра, шу йил 17 апрел куни Москва шаҳрида яшайдиган 48 ёшли аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. У жигар циррозига учраган экан. Касалхона врачлари қайта-қайта уринишлардан сўнг кўзланган натижага эриша олмагач, бемор аёлнинг яқинларига қўнғироқ қила бошлашди. Аммо уларнинг телефон рақамига туша олишмади. Шунда беморни қайтариб ўзи яшайдиган уй ёнига олиб боришди. Улар бемор аёлни кўча юзидаги ўриндиқлардан бирига ўтқазишди-ю, жўнаб кетишди. Аёл ўша ерда оламдан ўтди.
Ҳозир ушбу факт юзасидан қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот тарқатилмаган.