Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 1400дан ошди
ССВ коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича 15та янги ҳолат аниқланганини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 15 нафар фуқарода аниқланган.
Касалланганлар бўйича қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.
17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.