ХИТОЙЛИК ҚИЗ 14 ЙИЛ ЎПКАСИДА СУЯК БИЛАН ЯШАДИ…
Хитойнинг Гуандун вилоятида яшовчи 22 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган талаба қиз 14 йил олдин кучли йўталга дучор бўлган. Шу кўйи ҳозирги кунга қадар азобда яшаган. Йўтал сурункалига айланган. Бундан ташқари, қиз нафас сиқишидан ўлай дерди. Нуқул бесабабдан-бесабаб қора терга тушаверарди. Илгари врачлар текшириб кўриб нафас йўллари шамоллаган дея ҳисоблашди-ю, антибиотиклар ёзиб беришди. Аксига олгандек, томография ҳам қизнинг организмидаги салбий ўзгариш нимадан эканини аниқлай олмади.
Яқинда у бошқа касалхонага бориб тиббий кўрикдан ўтди. Қарангки, томография қизнинг ўпкасида қорайиб кетган объект борлигини кўрсатди. Жарроҳлар учун бу объектни қизнинг ўпкасидан чиқариб олиш учун 30 дақиқагина керак бўлди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, қизнинг ўпкасида узунлиги 2 сантиметрга тенг товуқ суяги 14 йилдан бери яшаб келибди. Унга азоб берибди. Қандай қилиб суяк ўпкага ўтиб қолишига келсак, болалигида бу қиз нафас олиш орқали уни бурун қисмидан ўзи билмаган ҳолда ўпкага ўтказиб юборган экан.