ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН УЧ БЕМОР ТУЗАЛДИ…
Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирусга чалинган 3 нафар бемор бутунлай соғайди.
Улар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатиб қўйилди.
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар бугуннинг ўзида 27 нафарга етиб, жами 156 нафарни ташкил этмоқда.