Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Апрель
2020

ЭГИЗАКЛАР… (БЛИЗНЕЦЫ. 8-қисм)

0

 

 

* * *

 

— Кел, бир бош қотириб кўрайлик. — деди генерал Ерожинни ичкарига киритиб курсига ўтиришга таклиф қиларкан. — Аксеновларнинг иши жуда чалкаш. Қай томонига қарама, бир кафт гўнгга ўхшайверади. Лекин нимаям қилардик? Ҳаракат қилиб кўр. Мен ёрдам бераман. Ҳарқалай, Аксенов ўзимизнинг одам. Ташлаб қўйиш гуноҳ. Ҳеч қачон бир ўзи ўғирлик қилмаган. Дўстларниям сотмаган. Қизиқ… Сени тергов гуруҳига маслаҳатчи сифатида киритаман. Уёғини ўзинг амаллайверасан…

Ерожин Петровкага бориб ўтирмади. Бобровга қўнғироқ қилди. Очиғи, Бобровни яхши билмасди. Шунинг учун учрашиши жуда муҳим эди.

— Келавер, — деди Бобров. — ишни қабул қилиб ол. Мен таътилдаман. Дала ҳовли қурмасам бўлмайди…

— Йўқ, — жавоб қилди Ерожин. — ишни қабул қилишга ҳали топшириқ олмаганман. Иккаламиз биргалашиб шуғулланамиз.

Бобров қаршилик қилиб ўтирмади. Икковлари ресторанда овқатланишди. Шу масалада маслаҳатлашиб олишди…

Ресторандан чиқиб Ерожин тўғри Плюшчихага жўнади. Уни лифт қоровулининг шахси қизиқтирарди. Ҳовлини айланиб юриб ертўлада бир хона борлигини пайқади. У хонада одатда слесар навбатчилик қиларди. Ерожин эшикка яқин бориб қулоқ тутди. Ичкаридан қандайдир овоз келарди. Бир зарб билан эшикни очди-да, ичкарига кирди. Хонада беш нафар сочлари қириб ташланган йигитлар қўшиқ айтишар, улардан бири эшик олдида туриб олганча гитара чаларди.

— Шамол кираяпти! — деди ўша эшик олдидагиси. — Ё уёққа ўт, ё буёққа!

Ерожин эшикни ёпди. Калбошларнинг барчаси бир-бирига ўхшаб кетарди. Улар кутилмаган меҳмонга эътибор қилмай қўшиқ ижро қилишда давом этишди. Орадан қанчадир вақт ўтиб ниҳоят жим бўлишди. Баланд бўйли, гитара ушлаган йигит Ерожинга яқин келди.

— Қайси квартирадансан? Нима бўлди? — сўради у менсимаган оҳангда.

— Сизлар навбатчи сантехникмисизлар?.. — қизиқсинди Ерожин.

— Мана бу одам бизнинг бадиий раҳбаримиз. — бўйдор йигит бошқасини таништирди.

— Ва навбатчи слесар. — кулди бадиий раҳбар дея таништирилгани.

— Мен бу ерда яшамайман. — мақсадга ўтди Ерожин. — Милицияданман.

— Ҳа-а, — дея қичқирди гитара ушлаган йигит. — шу ерда яшовчилар чақирган бўлишса керак. Бас қилишимизни исташаётгандир.

— Мени ҳеч ким чақиргани йўқ. Ўзимнинг муаммоларим тиқилиб ётибди.

Шундай деб Ерожин чўнтагидан гувоҳномасини олди ва каттароғига кўрсатди.

— Э, йўқ, — деди у. — подполковникни ертўлама-ертўла юришга жўнатишмайди.

— Буёғи билан ишинг бўлмасин. Шу уйда қотиллик содир бўлган.

— Ҳа, учинчи қаватдаги биттасини ўлдириб кетишган. — труба чаладиган йигит жавоб қилди. — Уни биз ўлдирмаганмиз. Чунки у мусиқачи эмасди. Рақобат қилмасди биз билан.

— Мусиқачи эмаслигини қаердан биласан? — сўради Ерожин.

— Эшитдим. Бойвачча бўлган экан. Билиб қўйинг, мусиқачиларни пул учун ўлдиришмайди. Фақат бойларнигина ўлдиришади… Қисқаси, биздан нима истайсиз?

— Қотилликда қиз болани айблашаяпти. Яхши, суюқоёқ эмас қизни. Лифт қоровули айтди. Аммо айтишларича, қиз қотиллик содир этилган вақт дала ҳовлида бўлган.

— Ким навбатчиликда экан? Зинами, ё Лукичми?

— Савелий Лукич. — жавоб қилди Ерожин.

— Қизчанинг омади чопмабди. — деди гитарачи. — Лукич жуда ҳушёр одам. Бир нарсани англадими, тамом, қутулиб бўпсан. Бекорга гапирмагандир…

— Кечирасизлар…

Йигитларни ортиқ саволга тутиб туришнинг ҳожати қолмаганини пайқаган Ерожин секин ташқарига чиқди…

 

* * *

 

Уйга келиб диванга чўзиларкан, ўйлай бошлади. Ҳа, ўша кунги дала ҳовлида кечган суҳбатларни эслашга ҳаракат қилиб кўрди. Тўхта, ўшанда Кроткин нима ҳақда гапирганди? У безовта эди. Опа-сингиллар-чи? Телевидение тўғрисида…

— Мен сени телевидениеда учратдим. Сен бўлсанг, саломлашмай ўтиб кетдинг.

— Мен у куни телевидениега бормагандим…

Вера ва Надя Любадан гина қилишганди. Любанинг ўзи ҳаммасини рад этди.

— Люба, нега Останкинода мен билан саломлашмадинг? Эсингдами, холлда тўқнашиб кетгандик?

Бу гап Вераники эди. Люба жавоб берганди:

— Сен ақлдан озибсан. Мен охирги марта Останкинога бир ой аввал борганман…

Ўйлаб ўйларининг охирига етолмаган Ерожин даст ўрнидан турди-ю, ташқарига йўл олди.

Кўча салқин эди. Ҳар доим дайдилар ўралашиб юрадиган ҳовлини энди иккита ёввойи мушук эгаллабди. Бири иккинчисини қаттиқ миёвлаганча қувлар, ҳатто ўткинчиларга ҳам эътибор бермасди.

Ерожин моторга ўт қўйди. Ҳозир зудлик билан Аксеновларникига бормаса бўлмасди.

 

* * *

 

Аксеновларникида ҳали ҳеч ким ухламаганди. Марфа Ильичнина ўзича нималардир деб ғудранарди. Ҳа, у кўп йиллик бевалик оқибатидами, қачон қараса ўзи билан ўзи гаплашадиган бўлиб қолган. Баъзан тоқати тоқ бўлиб кетганда ўғлиникига чопади. Уни турли баҳоналар билан койийди. Шу йўл билан аламидан чиқади…

Аксеновнинг ўзи кабинетига қамалиб олганча ароқ ичарди. Онанинг саволларига жавоб беришни истамасди. Қизлар ҳам ўз ётоқларига кириб олиб нималар ҳақидадир шивир-шивир қилишарди. Вера тез-тез йиғлаб оларди. Фақат Надя ўзини босишга уринар, у ҳамон Ерожиннинг келишини кутарди…

Ерожин шу кеча келиб уларни юпатган, кўнгилларига таскин берган бўлди. Вақт ҳам алламаҳал бўлганди. Тахминан тунги соат иккиларда уйига қайтди.

Эрталаб соат тўққизларда туриб бирров Петровкага кириб ўтишни лозим топди. Никита Васильевич ҳали келмаган экан. Ерожин пастга — лабораторияга тушди. Унинг қўлига анализлар ҳамда экспертиза хулосаларини беришди. Қотилликка оид далил фақат ПМ тўппончасидан отилган ўқ гильзаси эди. Анализлар бўлса, Михеев организмида алькогол қолдиқлари мавжуд эканини кўрсатиб турарди. Тиббий ходимларнинг хулосаларига қараганда, Михеев ўлимидан бир кун аввал тўйиб ичган…

Ерожин ортга қайтиб Бобровнинг кабинетига бош суқди. У қоғозларга кўмилиб ўтирарди.

— Бугун Шереметовода Михеев Лондондан учиб келган самолётнинг стюардессалари билан учрашаман. — деди Никита Васильевич. — Шунинг учун сен кабинетимда ўтириб тур…

Бобров чиқиб кетгач, Ерожин актларни ковлаштиришга тушди. Орадан ўн дақиқалар ўтиб кабинетга Перчиков кириб келди.

— Петя, бир шиша ароққа қарз бўлдинг. — деди у кулиб. Ва стол устига қандайдир қоғозни ташлади.

— Ароқ бўлса, ароқ-да! — жавоб қилди Ерожин. — Чўзмасдан мақсадга ўт!

— Тўппонча бизнинг идорага қарашли экан.

— Нима?..

Ерожин ўрнидан сакраб турди-да, стол устидаги қоғозга ташланди. Ҳақиқатан, тўппонча ўзи хизмат қиладиган вазирликнинг Тошкентдаги бошқармасига тегишли…

— Қара-я, — бош чайқади у. — ростданам… Лекин ҳозир бизники эмас. Чет элники ҳисобланади. Бўпти, бир шиша ароқ газаги билан мендан. Ҳозир тез Нахабинога бормасам бўлмайди…

Ерожин йўлга отланди.

Адашиши мумкин эмасди. У ерда Михеев ўлдириб кетилган куни уй хизматчиси Лида бўлган. Ўша куни Лида дала ҳовлидаги меҳмонларга овқат тайёрлаган, супур-сидир қилган.

— Вера ҳам, Люба ҳам ҳеч қаерга кетишмаганди. — ишонч билан деди Лида. — Керак бўлса, баённомангизга гувоҳ сифатида имзоимниям қўйишим мумкин. Қўриқчилар ҳам жойида эди…

Хўш, нима қилиш керак? Кимга ишониш керак? Лифт қоровулининг берган кўрсатмалари Лиданикига буткул тескари. Ерожин Бобров билан биргаликда қоғозларни қўлтиқлаганча раҳбариятга чиқди. Лекин Бобровнинг бошлиғи полковник Красильников бу масалани ҳал қилишдан бош тортди. Илож қанча? Грижиннинг олдига боришга мажбур бўлишди. Соат тўртларда Ерожин Любани қамоқдан озод қилиш ҳақида буйруқ олди.

Қизни олиб кетишга Ерожинга қўшилиб бутун оила аъзолари келишди. Любанинг ранглари бир аҳвол, йиғлайвериб қовоқлари шишиб кетганди. Дарвоза олдида турган қўриқчилар, қўлида микрофон тутган журналистлар унга йўл беришди.

Надя биринчи бўлиб Любага пешвоз чиқди. Уни маҳкам қучиб одамлар орасидан олиб чиқди. Сўнгра бувиси-ю, бошқа йиғалганларни ҳайрон қолдириб Ерожиннинг елкасига осилиб бўса олди ва қўлидан тутиб тўғри ота-онаси томон етаклаб борди.

— Майли, мени уришинглар, — деди у кўзларида ёш билан. — лекин у менинг қаллиғим. Сентябрда тўйимиз бўлади.

Ўртага сукунат чўкди. Аксеновларнинг каттаси нима қилишни билмасди. Бир бахтсизлик барҳам топгач, иккинчисини бўйниларига олиш оғирдек туюларди уларга. Аммо жимликни Севанинг ўзи бузди. У баланд овозда ёшларни табриклади. Ана шундан кеийнгина бошқалар ҳам табрикка қўшилди. Шу куни дала ҳовлида Ерожин ва Надяни никоҳлаш маросимини ўтказишди…

— Биз бугун уйга борамизми-йўқми? — ўртага савол ташлади Марфа Ильичнина тоқатсизланиб.

— Яна бироз шошмай турамиз. — жавоб қилди Ерожин. — Аввал қаерга боришни ҳал қилишимиз лозим.

— Ие, албатта уйга-да! Люба шўрликни чўмилтириб, сал ўзига келтириш лозим.

— Ойи, Ерожинга бўйсунишга мажбурмиз бугун. — зарда аралаш орага қўшилди Сева. — Шу йигит бўлмаса, неварангизни турмадан чиқариб ололмасдик…

Кампир ўзича нималардир деб ғудраниб олгач, жим бўлди.

 

* * *

 

Тун. Марфа Ильичнинанинг хонадони. Ҳамма ширин уйқуда. Ерожин ҳам эндигина ечиниб каравотга ёнбошлаганди. Эшик тақиллаб қолди. У дарров кўрпага ўралди.

— Ким у? — сўради у ўтирган ерида.

Хона эшиги очилиб Надя кириб келди.

— Сен?.. — Ерожин қизни кўриб кўрпани елкасигача тортиб олди. — Тинчликми?

Надя секин келиб каравотнинг бир четига ўтирди.

— Мен жуда хижолатдаман, Петя.

— Нега?

— Люба бир аҳволда ўтирса-ю, мен қувончимни ҳамманинг олдида кўз-кўз қилиб ўтирсам.

— Сен ўзингни бунчалик койийверма. — уни юпатган бўлиб сочларини оҳиста силади Ерожин. — Люба ўзига келиши учун вақт керак.

— Петя, сен бошқача хаёлга борма. Биз сендан жуда миннатдормиз. Бироқ… Биз учрашмай турганимиз маъқул ҳозирча. Люба хафа бўлиши мумкин.

— Сен нима десанг шу бўлади. Мен ҳаммасини тушунаман.

Надя майин жилмайиб Ерожиннинг юзидан ўпиб қўйди-да, хонасига йўл олди.

 

* * *

 

Бошқармада Бобров асабий ҳолда ўтирарди. Ўзбекистондан ҳамон факс жўнатишмади. Полковник Каздоев гўёки туманлардан бирига учиб кетганмиш. Уни кутмаса бўлмасмиш. Ерожин ҳаммасига тупурди. Грижинга қўнғироқ қилди. Аммо генерал фақат кечқурунгина қабул қилиши мумкинлигини айтди.

— Кетдик, тушлик қилмасак бўлмайди. — деди Бобров Ерожинга. — Қуриб кетсин шу ишлариям. Қорин таталаб кетаяпти…

Овқатланишди. Кечқурун генералнинг қабулида ҳам бўлди. Хўш, энди нима қилиш лозим? Надяни жуда кўргиси келаётганди. Машинасига ўтирди-да, Кроткинга қўнғироқ қилди. Унга экспертиза хулосаларини маълум қилди. Яна Вера билан ҳам бир гаплашиб олиши зарурлигини билдирди.

— Келавер, — деди Сева негадир Ерожинни «сен»лаб. — овқатланамиз. Қолган гапларни учрашганимизда гаплашаверамиз.

Севанинг «сен»лаши Ерожинга жуда ёқиб тушганди. Шу кун эвазига у биринчи бор жилмайиб қўйди…

Қўриқчилар унинг машинасини таниб қолишган бўлса-да, барибир салонни қоидага мувофиқ текшириб кўрган блишди ва дарвозани очишди.

Уйдагиларнинг барчаси хафақон эди. Ахир, эртага Михеевни дафн этишади. Айниқса, Любанинг кўриниши ачинарли эди. Қора кўйлаги дала ҳовлида бўлмагани алам қилиб йиғлагудек бўлиб ўтирарди.

— Кечирасиз-у, — эҳтиёткорлик билан Любага сўз қотди Ерожин. — гаплашиб олмасак бўлмайди.

— Гапираверинг.

— Мени ҳов ўша тушлик қилганимиздаги суҳбат қизиқтиради. Қизлар сизни кўрган-у, сиз саломлашмай ўтиб кетгандингиз… Эсладингизми?

— Мен Останкинода бўлмаганман. Нега ишонмайсизлар?

— Биламан. Мен Останкинодаги рухсатномалар бюросида ҳам бўлдим. Сизга рухсатнома берилмаган экан. Фақат Верага беришган. Балки, ташқарида тургандирсиз? Яхшилаб эсланг!

— Нима, мен аҳмоқманми? Склероз касалига йўлиққанимча йўқ.

— Люба, хафа бўлманг. Мен буларни атайин сўраётганим йўқ. Бўпти… Уй рўпарасидаги воқеа…

— Менга қаранг, Надя ўша куни уй рўпарасида мени гўёки кўрган маҳал-чи, мен мана шу ерда — дала ҳовлида ўтиргандим.

— Майли, кечиринг. Ортиқ савол бериб сизни қийнашни истамайман…

Ерожин аста ўрнидан туриб кетишга чоғланди.

— Тўхтанг, — деди Люба. — сиз тезроқ Надяга уйланмасангиз бўлмайди.

— Нега? — ҳайрон бўлиб Любага қаттиқроқ тикилди Ерожин.

— У аҳмоқ қиз мени хафа бўлади деб ўйлаётган экан. Ахир, нега хафа бўлай? Синглим бахтини топса, аксинча хурсанд бўламан-ку! Сўз беринг, Петя, мана шу қотилликни фош қилганингиздан кейин зудлик билан Надяга уйланасиз!

— Сиз айтганча бўлади. — кулди Ерожин.

 

* * *

 

Ерожин жомадонига керакли нарсаларини жойларкан, қаерга учиб кетишини ўзи билмасди. Шуни билардики, олисга кетаяпти.

Ҳа, у Тошкентга йўл олганди. Шошилинчда ҳатто уйига ҳам кириб ўтолмади. Ичкарида ҳамма нарса тартибсиз сочилиб ётибди. Йиғиштириб қўйишга ҳам улгурмади.

Ёнида бир ўзбек ўтирар, олдига бир нечта сумкаларни йиғиб олганди.

— Э, — деди у ҳамроҳидан хижолат тортган кўйи. — болалар, қариндош-уруғлар кўп, ошна. Ҳаммасига совға-салом олмасанг бўлмайди. Хафа бўлишади. Кечирасиз, биз томонларга меҳмон бўлибми, ё иш билан кетаяпсизми?

— Иш билан. — жавоб қилди Ерожин. Тўғриси, ҳозир ҳеч ким билан гаплашгиси йўқ эди. Гапни калта қилиб қўя қолди. Ҳамроҳ эса, савол беришда давом этарди.

— Тошкентга кетаяпсизми? — сўради у.

— Ҳа. — истар-истамас жавоб қилди Ерожин.

— Мен бўлсам, Тошкентга келиб ҳам яна бир кун йўл юришим керак. Фарғона водийсиданман. Олис йўл юрсам жуда ёмон чарчайман. Москвада ўзимни йўқотиб қўяёздим. Машина кўп, тўполон. Ҳамма қаергадир шошилади. Бир-бирларини ҳурмат қилишмас экан у ернинг одамлари. Тўрт кун яшаб ўлаёздим. Худога шукр, бизнинг шаҳримиз тинч. Кўчада бемалол юрасан. Қаршингдан келган одамлар сенга табассум ҳадя этади.

— Бу шаҳар қандай аталади? — беихтиёр қизиқсиниб сўради Ерожин.

Ўзбек жавоб қилди. Ерожин эса, ортиқ гапириб ўтирмай ойнадан ташқарини кузата бошлади. Очиғи, у шаҳарнинг номини эшитгач, ўз-ўзидан яқин дўстларидан бирини, уникида бўлган меҳмондорчиликни эслаб хижолат тортганди. Шаҳарни эмас, дўстини унутгани учун хаёлан ўзини ўзи койирди.

(давоми бор)

Андрей АНИСИМОВ

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: С 28 апреля до 12 мая городские службы будут работать в усиленном режиме


Спорт в России и мире
Москва

"Спартак" обыграл "Локомотив" в 26-м туре чемпионата России


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Азаренко проиграла в 1/16 финала турнира WTA-1000 в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

В Москве прошел ливень «летней интенсивности»





Путин в России и мире
Москва

Песков: возможное изъятие активов РФ будет солидным гвоздем в гроб западной экономики


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Это - война: литовские беспилотники попытались атаковать Минск




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире
Москва

Басманный суд Москвы арестовал продюсера Reuters Константина Габова за помощь ФБК в подготовке материалов



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Денис Мацуев

Денис Мацуев выступит на фестивале "Владивостокские сезоны" в рамках ВЭФ-2024



Москва

30 мая в Москве пройдет бизнес-завтрак на тему «PR в сфере строительных материалов»

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net