ЎЗБЕКИСТОН КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИШ БЎЙИЧА ҚОЗОҒИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОННИ ҚУВИБ ЎТДИ…
Ҳозир Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 1302 кишидан иборат бўлиб турибди. 107 киши тузалди, 4 киши, афсуски, оламдан ўтди.
Қозоғистонда вирус юқтирганлар сони 1295, тузалганлар 240, оламдан ўтганлар 16 кишини ташкил этган.
Қирғизистонда эса ҳозирга қадар жами 377 киши коронавирус юқтирган. Шуларнинг 54 нафари тузалди, 4 нафари вафот этди.
Тожикистон ва Туркманистонга келсак, ҳозирча бу икки давлатда расман ҳеч ким коронавирус юқтирмагани айтилмоқда.