Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Апрель
2020

Коронаинқирозни қандай енгиш мумкин? Давлат эътибор қаратиши керак бўлган 5 йўналиш

0
Коронаинқирозни қандай енгиш мумкин? Давлат эътибор қаратиши керак бўлган 5 йўналиш

Коронавирус инсондан инсонга юқиб, унинг аъзоларини ишдан чиқаргани каби унинг ортидан ҳосил бўлган пандемия бутун жаҳондаги иқтисодий ва ижтимоий тизимларни фалажлаб қўйишга қодир. Бу — глобал бўҳрон, унинг кўлами молиявий (пул оқимлари ва молиявий мажбуриятлари билан боғлиқ), иқтисодий (ишлаб чиқариш ва истеъмол муносабатлари билан боғлиқ), давлатчилик (хавфсизлик, ижтимоий муҳофаза, тиббий ёрдам, таълим, оммавий тартибни сақлаш билан боғлиқ) тизимлари учун оғир синов бўлди. Аввалги даврда давлатнинг монетар чоралар воситасида иқтисодни рағбатлантириш орқали молиявий инқирозлар бартараф этиларди. Бу сафар карантин жорий қилинган шароитда монетар ва маъмурий чоралар билан чекланиб бўлмайди. «Янги уруш» янгича стратегик кўзлов ва тактик ёндашувларни талаб қилади. Ҳозир ҳар бир давлат ўз имкониятлари ва вазиятидан келиб чиққан ҳолда турли ечимларга қўл урмоқда. Улардан қайси бирлари энг самарали эканини аниқлаш осон иш эмас. Шу сабабли жаҳон тажрибасини кузатиш билан бирга ўз имкониятларимиз доирасида турли ностандарт ғояларга мурожаат қилишдан қўрқмаслик керак. Инқирозни тез ва самарали енгиш мақсадида қарор қабул қилувчилар беш йўналишда ишлашлари керак: 1. Пандемия салбий оқибатларини бартараф этиш; 2. Хусусий сектор учун шошилинч ёрдам; 3. Иқтисодий фаолликни жонлаштириш; 4. Давлат харажатлари манбаларини қайта кўриб чиқиш; 5. Маъсулиятли фуқаролик ташаббусларига очиқ бўлиш. Энди шу беш йўналишнинг ҳар биридаги асосий нуқталарни ўрганиб чиқамиз: 1. Пандемия салбий оқибатларини жамиятда бартараф этиш. Фото: Lintao Zhang / Getty Images 1.1. Карантин туфайли ишдан четланса-да, бандлиги сақланган аҳолининг маош тўловларини давом эттириш керак, бунда: · Иш фаолияти тўхтатилмаган ва/ёки масофали ишга ўтган корхоналар ўз ходимларига маошларни корхона даромади ҳисобидан тўлайдилар. Бундай ташкилотлар учун давлат тарафидан рағбатлантирув чоралари ишлаб чиқилиши лозим; · Фаолияти тўхтаган корхоналар ходимлари маоши давлат тарафидан фоизсиз кредит ва/ёки субсидиялар ҳисобидан берилиши керак. Ходимлар маошни давлатдан тўғридан-тўғри эмас, балки айнан банд бўлган ташкилотларидан олишлари лозим. Бу аҳоли ва иш берувчи билан алоқа сақланишини таъминлайди, институционал алоқалар заифлашувининг олдини олади; · Меҳнатга лаёқатли, аммо ишсиз бўлган аҳолига бандлик хизматлари орқали мунтазам равишда нафақа тўлаш. Нафақа миқдорини боқувчилари сони ва ҳудудий истеъмол саватчаси асосида янгидан тайинлаш. Истеъмол саватчаси карантин шароитларига мувофиқ бўлиши керак, яъни таом харажатларидан ташқари профилактика, гигиена ва зарурий тиббий воситалар киритилиши зарур. · Меҳнатга лаёқатсиз, қариялар, кўп болали, ногирон аҳоли тоифаларига пуллик ва товар таъминоти кўринишидаги нафақани тўғридан тўғри етказиб бериш. Етказиб берувчи транспорт, тиббий ва алоқа хизматларини бепул бериш. · Маиший хизмат тўловлари ва олинган кредит мажбуриятларини қайтариш учун карантин даврига таътил эълон қилиш. Бу давр мобайнида ҳеч қандай фоизлар ва жарималар ҳисобланмаслиги лозим. 1.2. Аҳолини маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари. · ТВ, радио ва интернет орқали мунтазам равишда давлатнинг карантин чоралари, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий қарорлари ҳақида аҳолини батафсил хабардор қилиб туриш. · Ўринсиз хавотирли кайфиятларни бартараф қилиш учун матбуотда мутахассисларнинг фикрлари билан таништириш. · Таҳлилий фикрлаш (critical thinking), фактларни текшириш (fact checking) кўникмаларининг энг асосий услубларини интернет ва телевидение орқали, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш. Ваҳимали конспирологик ва уйдирма ахборотга қарши курашиш аҳолини информацион ва таҳлилий фикрлаш воситалари билан қуроллантириш орқали бўлади. · «Муносабат» каби кўрсатувларни масофали кўринишда ташкил қилиб, унга мутасаддилар, мутахассислар, журналистлар ва ижтимоий фаол шахсларни чақириб, долзарб мавзуларда баҳс-мунозараларни ташкил этиш. Бундай кўрсатувларда иложи борича жонли ва томошабинлар орасида сўровномалар ва савол-жавоблар форматидан фойдаланиш. Жамоатчиликни ишончли маълумотлар, соғлом фикрлаш услублари, очиқ мунозаралар билан таъминлаб туриш ишончсизлик, безовталик кайфиятлари ва турли кераксиз хавотирларни кетказади ва энг муҳими, аҳолини ижобий фаолликка ундайди, давлатга нисбатан ишончни сақлайди. 2. Хусусий сектор учун шошилинч ёрдам. · Деярли барча корхоналар учун кредит, ижара, мулкий солиқ тўловлари бўйича карантин даврига таътил эълон қилиш. Бу дегани — янги қарзларни ҳосил қилиб, уларнинг муддатларини кечиктириш эмас, балки айнан фоиз ва ижара ҳисоблари тўхтатилиши зарурлигини англатади. Карантиндан олдин ҳосил бўлган қарзларни эса карантин даври тугагунича қолдириш ва эски қарзларни ёпиш учун қайта кўрилган режа жадвалларини тузиш. · Фаолияти тўхтаб қолган корхоналар ходимларини ишдан бўшатмаслик шарти билан иш ҳақи фондини сақлаш учун давлат маблағларидан молиялаштириш. · Фаолият юритишга рухсати ва имконияти бўлган корхоналарни тиббий ҳимоя воситалари, дезинфекция моддалари ва экспресс-тестлар билан таъминлаш. · Пандемия шароитида фаолияти зарурий бўлган ташкилотлар ходимлари маошлари учун давлат фондидан қўшимча нафақа белгилаш. Бу нафақа қисман ёки тўлалигича жисмоний шахс даромад солиғи ҳисобидан бўлиши ҳам мумкин. 3. Иқтисодий фаолликни жонлаштириш. 3.1. Масофали иш юритиш услубларини қўллашни рағбантлантириш, бунинг учун энг асосийлари: · Интернет тезлигини оширишни таъминлаш; · Масофали ишни ташкиллаш амалий тажрибаларини кенг тарғиб қилиш. 3.2. Карантин шароитида ва истеъмолчиларнинг янги заруратларига қаратилган ва информацион технологиялар соҳасида турли стартап ва тадбиркорлик ташаббусларини молиявий, маъмурий ва техник рағбатлантириш. Бунинг учун хусусий ва давлат молиявий секторини жалб қилиб, бизнес-ангел, венчур фондларни ташкил қилиш ва янги тадбиркорлар учун экспертлик ёрдамини ташкил қилиш. Карантин шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар ишлаш учун рухсат сўровларини тезкорлик биланг кўриб чиқиш, бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилган бўлиши керак: · Ижтимоий муаммолар, озиқ-овқат, тиббий воситалар, зарурий кийим кечаклар), информацион технология ва алоқа воситалари каби маҳсулот ишлаб чиқариш ёки транспорт, тезкор етказиб бериш каби хизматларга қаратилган бизнес бўлиши; · Экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш; · Бизнес-жараёнлар эпидемия шароитидаги махсус санитар талабларига жавоб бериши керак. Масалан, ходимлар иш жойлари орасидаги масофа 2 метр узоқликда бўлиши, махсус ҳимоя воситалари билан таъминланган, дезинфекция воситалари билан ишлов берилган иш жойлари, махсус йўриқнома жорий этилганлиги ва ҳ.к. · Ижтимоий тадбиркорлик, яъни тижорат принципларига асосланган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бизнес ғояларини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш. 3.3. Пандемия туфайли тўхтаб қолган бизнесларни янги йўналишларга мослашишга кўмак бериш. Мисол учун, меҳмонхоналарни хавфсизлик, эпидемиологик ходимлар ва волонтёрлар учун ҳордиқ чиқариш масканлари ёки шифохоналардан янги чиққан ёки тиббий кузатувда бўлган беморлар учун муваққат маскан қилиб ўзгартириш. Меҳмонхона хизматлари ва имкониятлари учун меҳмонхона эгаларига меъёрли қийматда давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш. 3.4. Қишлоқ хўжалик саноати, тиббий воситалар ишлаб чиқарувчилар, транспорт ва логистика хизматлари давлат миқёсида устувор тармоқлар деб қабул қилиниб, уларга турли фискал ва маъмурий рағбатлантириш пакетларини ишлаб чиқиш, уларни санитария хавфсизлик воситалари билан таъминлаш. 3.5. Барча бож тўловларини приоритет ва ижтимоий ишлаб чиқаришни жонлантирувчи соҳалардан озод қилиш. Божхона расмиятчилик ишларини енгиллаштириш. 4. Давлат харажатлари манбаларини кўриб чиқиш Инқирозга қарши чоралар давлат бюджети учун оғир юк бўлиб кўринади, аммо улар амалга оширилмаса, бу юкнинг вазни бир неча баробар ўсиб, узоқ муддатли каттароқ муаммолар туғдиради. Аксинча, улар амалга оширилса аҳоли ўзига ва давлат тизимига ишончи кучаяди, тўлов қобилияти сақланиб, товар истеъмолини тўхтатмайди ва натижада пул айланмаси давом этиб, мамлакат иқтисодини жонлантириб туради. Албатта, ҳозирги вазиятда инқирозга қарши чоралар учун маблағ манбасини белгилаш энг қийин масала эканлиги тушунарли. Эҳтимол мазкур масалани ечишда қуйидаги фикрлар фойдали бўлар: 4.1. Давлат валюта захираларининг маълум қисми эҳтиёткорлик билан инқирозга қарши чораларни молиялаштириш учун манбалардан бири, деб кўрилиши керак. 4.2. Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектордан катта миқдорда молиявий тушум ундириш мумкин. Ундан ташқари, янги мулкий ресурслар билан бойиган хусусий секторда ишлаб чиқариш жадаллашади ва бу ўз навбатида солиқ тушумларини кўпайтиради. 4.3. Солиқлар тушуми: қабул қилинган бюджетнинг харажатлар қисми билан бирга даромад қисми тезда қайта кўриб чиқилиши керак. 2020 йил бюджет даромади кескин тушиб кетади, сабаби: · карантин сабабли истеъмол камаяди ва эгри (истеъмол) солиқлари ҳам камаяди; · жаҳон бозорида газ нархи ва унга талаб кескин тушиб кетгани сабабли экспорт тушумлари ва ундан олинадиган солиқлар камаяди; · корхоналар соф зарарга кириб қолишади, демак фойда солиғидан тушум озаяди. Албатта, маҳаллий ва республика бюджетлари мутлақо тушумсиз қолади, деб ҳисоблаш тўғри эмас. Истеъмол, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятлари камайса-да, улар тўхтаб қолмайди ва улардан маълум солиқ тушумлари келиб туради. Муҳими — ҳозирги вазиятда корхоналар бўйнига солиқ аванс тўловларини юкламаслик, тўловларни ундиришда маъмурий буйруқбозлик ва куч ишлатар тизимлар ёрдамида зўравонлик амалиётларига йўл қўймаслик керак. Булар контрпродуктив, зарарли ва самарасиз чорадир. Куч ишлатишнинг юзаки натижаси кетидан янги жиддий муаммолар туғилади: коррупция урчийди, корхоналар ёпилиб кетади, натижада жамиятда иқтисод фалажланиб қолади ва давлат ўз мажбуриятларини ўтай олмай қолади, жамиятда давлатга нисбатан ишончсизлик кайфияти кучайиб кетади. Солиқ тушумини кўпайтиришга иқтисодга ижобий рағбат бериш орқали эришиш мумкин, яъни: · Биринчидан, юқоридаги бандларда айтилган тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш иқтисодга кучли импульс беради ва натижада жорий вазият талабига мувофиқ ишлаб чиқаришни келтириб чиқаради, оқибатда бизнес ва аҳолининг даромади ошади ҳамда истеъмол давом этади. · Иккинчидан, экспортдан ортиб қолган газ ресурсларини арзон нархларда хусусий секторларга сотиб, уларнинг таннархини тушириш мумкин, бу ишлаб чиқариш ҳажмини оширади ва маҳсулотлар таннархи тушиши натижасида кўпроқ соф фойда топади. Бу ҳол корхона даромад солиғи тушумини кўпайтиради, маҳсулотлар кўплиги инфляцияни секинлаштиради ва ҳ.к. Истеъмол ва даромадлар солиқ тушумининг асосий манбаларидир, зўравонлик рейдлари эмас. 4.4. Давлат харажатлари самарадорлилигини ошириш. Қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали давлат маблағларини тежаш имкониятларини топиш мумкин: a) Давлат у ёки бу хизмат турини тўхтатиб турса жамият учун қанчалик зиён етади? Агар тўхтатишдан бўладиган зиён бўлмаса ёки минимал бўлса, уни тўхтатиб, озод бўлган пул ва меҳнат ресурсларни самаралироқ соҳаларга йўналтириш зарур. b) Агар зарурий давлат хизмати бўлса уни қандай қилиб самаралироқ бажариш мумкин, яъни кам харажат билан маълум мақсадга эришиш ёки маълум харажат билан кўпроқ самарага эришиш мумкин? c) У ёки бу давлат хизматини хусусий сектор бажара оладими? Тендер орқали хусусий сектордан бу хизматларни сотиб олиш мумкинми? Давлат хизматларини хусусийлаштириш орқали унинг самарадорлиги устидан назорат ўрнатиш мумкин, хусусий сектордаги рақобат механизми бунда ижобий роль ўйнайди. Давлат ҳисобидан турли байрам тадбирлари, спорт мусобақаларини карантиндан кейин ҳам тўхтатиш керак ва бундай харажатлар учун камида уч йил мораторий эълон қилиш керак. 4.5. Халқаро ёрдам олиш бўйича самарали музокаралар олиб бориш · Давлат ва хусусий ташкилотларнинг ташқи молиявий мажбуриятларини кечиктирилган режа-жадвалларини қабул қилиш ҳақида музокара олиб бориш, фоизни ҳисоблаш таътилига эришиш, шартномалардаги «форс-мажор» бандларидан самарали фойдаланишга интилиш. Албатта, бундай хатти-ҳаракат давлат репутациясига жиддий зиён етказмаслигига ва халқаро муассасалар наздида музокаралар «дефолт» деб талқин қилинишига йўл бермаслик керак. · Халқаро муассасалардан молиявий кўмак қуйидаги шартлари билан олиниши керак: · Инфратузилмаларни янгилаш ва янгиларини хосил қилишга йўналтирилган мақсадли фоизсиз кредитлар; · Эпидемиологик вазиятни юмшатиш ва ижтмоий тангликни енгишга қаратилган энг муҳим товар ва хизмат хайрия кўмаги; · Энг муҳим истеъмол маҳсулотлари ва тиббий воситалари товар кредитини олиш; · Мақоламизнинг 3-бандида айтилган ижтимоий ва инновацион тадбиркорлик ташаббусларини қўлловчи венчур ва бизнес-ангел жамғармаларини шакллантиришга қаратилган тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш. Зарурий бўлган молиявий кўмак учун энг асосий икки талабни ҳам айтиб ўтиш керак, булар: 1) Молиялаштириш мақсадли бўлишини назорат қилиш, бунинг учун молиялаштирувчи мустақил назорат хизматларидан фойдаланишлари мумкин; 2) Узоқ муддатли инфраструктура ва реал сектор соҳаларини «ақлли» маблағлар билан сармоялаш. Бу дегани — инвестор нафақат пул ва моддий ресурслар билан кўмаклашиши керак, балки консультатив тавсиялар, технологик, иқтисодий ва тиббий экспертиза ҳамда техник назорат билан таъминлашига эришиш керак. Евробонд каби молиявий инструментлар ва фоизли кредитларга мурожаат қилиш бугунги кунда хатарлидир. Бунга сабаб — фоизли кредит олинганда уни қайтариш ставкаси ва муддати маълум даромад прогонозлари асосида белгиланади. Бу прогнозларда номаълумлик даражаси қанчалик юқори (яъни рисклар юқори) бўлса фоиз ставкаси шунча баланд бўлади. Бутун жаҳон глобал иқтисодий инқирозга кириб бораётган вақтда номаълумлик даражаси юқори бўлади ва кўпгина маблағ қайтиши прогнозлари нореал бўлади. Ундан ташқари, бундай кредитлар валюта хатарларига тўла бўлади, яъни иқтисодий қийинчиликка дучор бўлган давлатда ички валюта хорижий валютага нисбатан қадрсизланиб боради, давлатнинг даромадлари эса асосан миллий валютада шаклланади, демак қайтарилаётган кредит нафақат фоиз билан, балки валюта курси фарқи билан оғирлашади. Фоизли кредитларни жалб қилиш давлатнинг келажагини қарзга ботириш деганидир, келажакда миллат бойлиги ўзининг равнақи ва ривожланишига эмас, балки қарзларни қайтаришга сарф бўлади, янги қарзлар олишга сабаб бўлади. Бугунги кунгача дефолт эълон қилган давлатлар тажрибаси биз учун огоҳлантирув бўлиши керак. 5. Маъсулиятли фуқаролик ташаббусларига очиқ бўлиш 5.1. Давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ишончли муносабатлар янги инқироздан катта талофатларсиз чиқиб, постпандемия даврига кучга тўлган ҳолда киришни кафолатлайди. Бунинг учун ҳукумат раҳбарияти ўз қарорлари хусусида шаффофлик ҳамда танқид-мулоҳазалар учун очиқликни мунтазам равишда намоён қилиб туриши керак. Шу билан бирга жамоатчилик тарафидан чиқаётган турли кўнгилли ташабусларга ишонч билан қараш ва ижтимоий оғриқларни енгишда улар билан яқин ҳамкорликда бўлиш ҳам тўғри ёндашувдир. Айнан шу жараёнда халқда масъулиятли фуқаролик жамияти ҳосил бўла бошлайди. 5.2. Сўз ва матбуот эркинлигини тўсиш халқ орасида ишончсизликка олиб келади, бу эса одамларнинг давлат ва мутахассислар тавсияларига биноан эмас, балки ўзлари билганича бетартиб ҳаракат қилишларини келтириб чиқаради. Бунинг таъсири карантин режими доимий бузилишига, иқтисодий вазиятнинг кескинлашувига, айниқса нархларнинг тез суръатларда ўсиши ва миллий валютанинг қадрсизланиши кучайишига салбий туртки бўлади. 5.3. Антикризис фаолиятини юритишда яна бир ижобий имкониятдан фойдаланиш мумкин, бу — давлат ходимлари ва жамоатчилик фаоллари орасида муаммоларни самаралари ҳал қила оладиган, самарали бошқарувчи истеъдодига эга кадрларни анқлашдир. Мураккаб муаммоларни ҳал қилиш давлат ва бизнес учун энг зарур бўлган ресурс — лидерлар синфини шакллантиради. Юқоридаги тавсиялар, албатта, баҳсли характерга эга бўлиши ва баъзилари ҳисоб-китобли таҳлилга муҳтож бўлиши табиийдир. Лекин ўйлаймизки, тезкор стратегик ва тактик қарорларни аниқлаш жараёнида раҳбарларнинг тасарруфида хилма-хил ғоялар ва фикрларнинг критик массаси мавжуд бўлиши керак. Айнан шу ғоялар массасига ҳисса қўшиш нияти билан мазкур мақола ёзилди. Жамшид Муслимов.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин: Развиваем систему здравоохранения


Спорт в России и мире
Москва

В Московской области прошел чемпионат Центрального округа Росгвардии по стрельбе из боевого ручного стрелкового оружия


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Мирра Андреева замыкает год // 16-летняя российская теннисистка успешно стартовала на крупном турнире WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Опыт проведения Всероссийской акции «Вода России» представлен на межведомственном заседании в Ташкенте





Путин в России и мире
Москва

Путин поручил сократить время движения поездов от Москвы до курортов Черноморского побережья до 16 часов


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Сергей Трофимов

Сергей Трофимов выступит с летним концертом в Зеленом Театре ВДНХ



Москва

Дебошир экстренно севшего самолета Сургут-Москва заплатит 600 тыс. рублей штрафа

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net