Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Апрель
2020

Дунёдаги вазият: Икки миллиондан ортиқ ҳолат, кутилмаган жойда пайдо бўлиши мумкин бўлган аломатлар

0
Дунёдаги вазият: Икки миллиондан ортиқ ҳолат, кутилмаган жойда пайдо бўлиши мумкин бўлган аломатлар

Фото: Reuters Дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони икки миллиондан ошиб кетган. Бу вақтда Дания Европада мактаблар очилган илк давлат бўлди, Испанияда ўлимлар сони бўйича кунлик кўрсаткич камайишда давом этмоқда, тиббиётчилар эса коронавируснинг янги аломати ҳақида хабар беришди - товон терисидаги лат. BBC рус хизмати коронавирус пандемияси бўйича сўнгги маълумотларни жамлади. 15 апрель куни бутун дунё бўйлаб Covid-19’дан зарарланиш ҳолатлари 2 миллионлик нуқтадан ўтди, ўлимлар сони - 131 мингдан ошган. Шунингдек, ярим миллиондан ортиқ киши соғайган. Зарарланиш ҳолатларининг 622 мингдан ошиғи АҚШда қайд этилган. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич. Дунёда пандемиядан зарарланиш ҳолатлари ярим миллионлик нуқтадан 2 апрель куниёқ ўтганди. BBC нашрининг статистика бўлими раҳбари Роберт Кафф эса вирусдан зарарланганларнинг ҳақиқий сони кўпроқ деган фикрда. Икки миллионлик рақам нимани англатади? Аслида вирус икки миллионлик нуқтадан аввалроқ ўтиб бўлган - тасдиқланган ташхислар асосидаги расмий рақамлар - бу ҳақиқий зарарланишларнинг бир қисми. Статистикада қайд этилиши учун беморга ташхис қўйилиши керак, бунинг учун эса у шифокорга мурожаат қилиши талаб этилади. Кўплаб беморларда касаллик аломатлари бўлмайди ёки енгил симптомлар кузатилади. Бундай беморлар эса қоидага кўра шунчаки ўз уйида иҳоталанади ва уйида қолади, улар статистикага киритилмайди. Британиядаги статистик маълумотлар яқин вақтларгача шифохоналардаги фақат энг оғир аҳволдаги беморлар бўйича юритиб келинарди. Тасдиқланган ҳолатлар ўсиши динамикаси қайси давлатда эпидемия қай ҳолатда эканини кўрсатиши керак: вирус тарқалиши тезлашаётгани, барқарор қолаётгани ёки пасаяётганини. Аммо рақамлар ҳақиқий кўламни ифодалай олмайди - на бир алоҳида давлатда ва на бутун дунёда. Еврокоммиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен чоршанба куни Европада карантин чораларини мувофиқлашган ҳолда бекор қилиш бўйича режани тақдим этди. Ҳужжатда ҳукуматлар карантин чораларини юмшатишдан олдин ҳисобга олиши керак бўлган мезонлар ҳамда қатъий карантин чоралари бекор қилинганидан кейин амал қилиниши керак бўлган тамойиллар ифодасини топган. Лойиҳада жумладан қуйидагилар ўрин олган: карантин режимидаги ўзгаришлар тўғрисида бошқа аъзо давлатларни хабардор қилиш, карантинни босқичма-босқич енгиллаштириш, хатар гуруҳидаги фуқаролар – кексалар ва сурункали касаллиги бўлганларни коронавирус юқтиришдан ҳимоя қилиш. Ҳаракатлар режаси Еврокомиссия сайтида батафсил баён этилган. Ундаги асосий жиҳатлар - барчасини босқичма-босқич амалга ошириш ва карантин чораларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни фақатгина Covid-19 ҳолатлари жиддий камайганида қабул қилиш ҳамда вирус мамлакатда тарқалишини диққат билан кузатиб бориш. Германия ва Дания чекловларни юмшатмоқда Германия канцлери Ангела Меркель кейинги ҳафтадан карантин чоралари юмшатилишини маълум қилган, унинг сўзларига кўра, мамлакат «муваққат муваффақиятга эришгани»ни маълум қилган. Меркелнинг матбуот анжумани ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўтказилди / REUTERS Германиядаги 16та федерал ерлар раҳбарлари билан мулоқотдан кейин Меркель хоним ижтимоий масофаланиш 3 майга қадар амалда қолиши, аммо айрим кичик дўконлар кейинги ҳафтадан ишлай бошлашини маълум қилган. Мамлакатдаги мактаблар ва сартарошхоналар 4 майдан очила бошлайди. Канцлер шунингдек, фуқароларни жамоат транспортида ва дўконларда ниқоб таққан ҳолда ҳаракатланишга чақирган. Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, Германияда айни вақтгача зарарланиш ҳолатлари 133 мингдан ошган, аммо ўлим даражаси Европанинг исталган давлати билан солиштирганда ҳам сезиларли даражада паст. Пандемия даврида мамлакатда беморларнинг 3,5 мингдан ортиқ вафот этган. Таққослаш учун, Италияда ҳозирга келиб ўлимлар сони 21,6 мингдан (165,1 минг зарарланиш ҳолати), Испанияда 18,5 мингдан (177,6 минг зарарланиш ҳолати), Буюк Британияда - 12,8 мингдан (98,4 мингдан ортиқ зарарланиш ҳолати) ортиқни ташкил этмоқда. Данияда чоршанба куни мактаблар очилди. Ҳозирча фақат 11 ёшдан кичик бўлганлар учун бошланғич мактаблар ишламоқда. Дания бош вазири Метте Фредриксен Копенгагендаги мактаблардан бирида ўқувчиларни қарши олган. «Биз барчамиз жуда ҳаяжонландик, гигиена қоидаларига қатъий амал қилишимиз керак. Биз ҳар куни тез-тез қўлимизни ювмоқдамиз. Ниқоб тақмаяпмиз, аммо масофа сақлашга жиддий эътибор қаратяпмиз, булар ҳам мураккаб вазифа», - дейди бошланғич мактаблар очилиши бўйича изоҳ берган Дания бошланғич синфлар ўқитувчилари касаба-уюшмаси вакили Элиза Римплер. Дания Европада касаллик энг кам тарқалган давлатлардан бири - 6681 ташхис ва 299 ўлим. Қўшни Швециядан фарқли равишда, Данияда зудлик билан қатъий чоралар қўлланган, кўчада одамлар ҳаракатланиши чекланганди. Испанияда қаторасига иккинчи кун ўлим ҳолатлари пасайиши давом этмоқда. Чоршанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги 523 ўлим ҳолати тўғрисида хабар берди - бу аввалги кундагидан 44тага камроқ. Мадрид, кўчадаги граффити GETTY IMAGES Испания касалланиш ҳолатлари бўйича дунёда Италия ва АҚШдан кейинги учинчи ўринда жойлашган. Лекин бу мамлакатда сешанба куни айрим компанияларда ходимлар ишга қайтди. Ҳафта бошида ҳукумат қурувчи ташкилотлар, заводлар ва масофадан туриб ишлай олмайдиган бир неча тоифадаги ходимларга ишга чиқишга рухсат берди. Япония ҳукумати минглаб уйсизларга бошпана бериш чоралар кўрмоқда. Мамлакатда йирик шаҳарларда фавқулодда ҳолат жорий этилгач, кўплаб бинолар, шу жумладан интернет кафелар ҳам ёпилди ва минглаб кишилар очиқ осмон остида тунашга мажбур бўлмоқда. Интернет-кафелар ёпилгач минглаб уйсизлар кўчада тунамоқда / CARL COURT Бундай кафелар арзон ҳостеллар каби доимий яшаш жойи йўқлар учун тунашга асосий жойларга айланганди - бундай жойлар ҳафтада 7 кун, кунда 24 соат давомида очиқ бўлади ва арзон нархларда алоҳида хоналар таклиф этади. Британиядаги статистика шуни кўрсатмоқдаки, қариялар уйларидаги ўлим даражаси жуда юқори. Шу кунларда ҳукумат қариялар уйларида яшаётганларнинг ҳар саккизинчиси Covid-19дан зарарлангани ҳақида эълон қилди. Аммо кейинроқ мамлакатда кўплаб қариялар уйларига эгалик қиладиган HC-One ҳолдинги директорлар кенгаши раиси ҳақиқий рақамлар юқорироқ эканини маълум қилди. Шунингдек, қариялар уйларида рўй бераётган ўлимлар Миллий соғлиқни сақлаш департаменти статистикасида қайд этилмаяпти, бу статистикага фақат шифохонадаги ўлимлар киритилади. «Бу ҳафтада рўй берган ўлимларнинг учдан бир қисми Covid-19 билан боғлиқ», деган ҳолдинг вакили нашр билан суҳбатда. Чоршанба куни Британияда коронавирус туфайли яна 761 киши оламдан ўтди. Бугун Британия ҳукумати қариялар уйларида яшовчилар ва ходимларда тест ўтказиш ва уларни ҳимоялаш бўйича дастур ишга тушганини эълон қилди. Товондаги симптом Италиялик ва испаниялик шифокорларнинг ҳисоблашича, оёқ кафти ва товон қисми терисида шиш ва лат пайдо бўлиши коронавирусдан зарарланишнинг аломатидир. Испания ортопедлар кенгаши касалликнинг эҳтимолий аломати суратларини намойиш этишди / CGCOP.ES Испания ортопедлар кенгаши ҳам шундай талқинни илгари сурган. Франция, Испания ва Италияда шифокорлар ушбу касалликка чалинганларда кўп ҳолатларда беморлар оёқ қичишидан шикоят қилгани ва уларнинг оёқларининг пастки қисмларида кичик шишлар, сувчечак асоратларига ўхшаш белгилар кузатилганини қайд этишган. Қайд этилишича, бундай белгилар аксар ҳолларда болаларда пайдо бўлади. «Бундай аломатлар ҳаммада ҳам бўлмайди, аммо шундай белгилар пайдо бўлганида коронавирусни аниқлаш учун тест ўтказиш керак бўлади», дея ёзмоқда испаниялик ортопедлар. Шунга ўхшаш фикр Италиядаги болалар дерматологи томонидан ҳам билдирилган. Бари шаҳридан бўлган шифокор Маццотта Трокколининг айтишича, у кўрган беморларнинг ҳар бешинчисида шундай симптомлар мавжуд бўлган. «Агар кузатувлар орқали бу Covid-19дан зарарланишнинг клиник белгиси экани тасдиқланса, бундан бошқаларни зарарлаши мумкин бўлган шундай болаларни аниқлашда фойдаланиш мумкин», дея унинг сўзларини келтирмоқда Metro нашри.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: Москва взяла Гран-при премии «Умный город» за цифровизацию горхозяйства


Спорт в России и мире
Москва

Команда Орловской области стала победителем хоккейного турнира среди команд Черноземья


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Потапова проиграла Фернандес во втором круге турнира WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Учения по ликвидации лесных пожаров прошли в Богородском округе





Путин в России и мире
Москва

Путин поздравил Леонида Рошаля с днем рождения


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Это - война: литовские беспилотники попытались атаковать Минск




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире
Москва

Басманный суд Москвы арестовал продюсера Reuters Константина Габова за помощь ФБК в подготовке материалов



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Александр Розенбаум

«Это не бомжовые заведения»: 72-летний Александр Розенбаум зарабатывает миллионы на пивном бизнесе



Москва

Как по списанному: на отправленных в утиль машинах Минздрава делали миллионы

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net