Холанд тарихдаги энг яхши футболчилар номини айтди
“Роналду, Месси ёки Неймар? Месси ва Неймарнинг ўйини – шунчаки фантастика. Улар футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири.
Роналдунинг ўйини ҳам менга ёқади. У ақл бовар қилмас даражада барқарордир, унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти эса оламшумул натижа. Златан ҳақида худди шу фикрни айта оламан.
Мен фаол кузатган Мичуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтаман, у “Суонси”да ажойиб тарзда ўйнаганди”, дейди 19 ёшли норвегиялик.