Японияликлар учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «ЎзА» «Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (115-сон, 29.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари: - Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатига; - бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди. Визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.