Стив Жобснинг беваси: «Агар узоқ умр кўрадиган бўлсам, бойлигим ҳаётим билан бирга тугайди»
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Gus Ruelas / Reuters Apple асосчиси Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобс эрининг ўлимидан кейин кўп миллиардлик меросни фарзандларига қолдирмайди. У бу ҳақда The New York Times газетасига берган интервьюсида айтди. Лорен Пауэлл Жобснинг сўзларига кўра, у улкан бойлик бир оила қўлида тўпланишини нотўғри деб ҳисоблайди. У мерос қолган бойликни кам таъминланган инсонларга кўпроқ фойдаси тегиши учун хайрия ишларига сарфламоқчи. «Агар узоқ умр кўрадиган бўлсам, бойлигим ҳаётим билан бирга тугайди», — деди у. Лорен Пауэлл Жобс 2004 йилда таълим ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайдиган Emerson Collective хайрия ташкилотига асос солган. Стив Жобснинг ўлимидан кейин у бу мақсадларга янада кўпроқ пул сарфлади. Bloomberg миллиардерлар рейтингига кўра, Лорен Пауэлл Жобснинг бойлиги 24 миллиард долларга яқин. У дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида 38-ўринда туради. Жобс билан никоҳидан уч нафар фарзанди — ўғли Рид, қизлари Эрин ва Ева бор.