Олмазор тумани «замҳокими» ишдан олинганини Комил Алламжонов тасдиқлади
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ишдан кетганини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов тасдиқлади. «Хабарингиз бор, бугун «Kun.uz» мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди. Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради», дейилади хабарда. Аввалроқ ҳоким ўринбосари ишдан кетгани ҳақида хабар чиқиб, кейин уни рад этишганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шундай пайтда расман изоҳ ёки муносабат билдирса, айни муддао бўларди.