Нурмагомедов кейинги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди
UFC’нинг егил вазн чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг (28-0, 8 KO) менежери Ризван Магомедов «доғистонлик бургут» кейинги жангини қачон ўтказиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
«Ҳабибнинг кейинги жанги март-апрель ойларига режалаштирилмоқда», – дейди Ризван.
Магомедов беллашув қаерда ўтказилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Нурмагомедовнинг бўлажак рақиби эса америкалик Тони Фергюсон (25-3, 11 KO) бўлиши кутилмоқда.