Қашқадарёдаги уйлардан бирида юз берган ёнғин туфайли 21 ёшли уй бекаси ҳалок бўлди…
Шу йил 24 сентябр куни эрта тонг соат 06: 30 да ўт ўчирувчиларга Миришкор туманидаги «Қумбанги» маҳалласида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар етказилди. Ўт ўчирувчилар кўрсатилган манзилга тахминан ўн беш дақиқа ичида етиб келишди. Ёнғин кучайгандан кучайганди. Қисқа вақт ичида уй томи, шифти ва ичкаридаги уй жиҳозларигача домига тортиб улгурганди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, олов 21 квадрат метр майдонни эгаллаган экан. Олов кундузги 11: 05 да тўлиқ ўчирилди. Фақат бир нарса ачинарли. Олов 21 ёшли уй бекасининг бошига етибди. Ҳозирги пайтда маҳаллий прокуратура вакиллари терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Марҳумани Оллоҳ раҳматига олсин! Яқинларига сабр берсин! Омин, Оллоҳу Акбар!!!