Исроил полициячилари фаластинлик вазирни қамоққа олди…
Шу йил 25 сентябр куни Исроил полициячилари Фаластиннинг Иерусалим масалалари бўйича вазири Фодий Хадмийни қамоққа олди. Айнан шу вазирни исроилликлар июн ойида ҳам тергов мақсадларида қамоққа олганди.
Вазирликдагиларнинг айтишича, вазирни қамоққа олишдан олдин Исроил полициячилари разведка хизмати вакиллари билан у яшайдиган уйни тинтув қилган. Қўлга олиш масаласидаги бошқа маълумотлар ҳозирча сир тутилмоқда.