Расман: Навбатдаги «Эл-Класико» қайси сана ва вақтда ўтказилиши маълум бўлди!
«Барселона» ҳамда «Реал» ўртасидаги навбатдаги «Эл-Класико» 26 сентябрь куни, «Камп Ноу» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ушбу беллашув Ла Лиганинг 10-тури доирасида бўлиб, унинг бошланиш вақти 16:00га (Тош.) белгиланган.
Маълумот ўрнида, каталонияликлар айни пайт Испания чемпионатида 10 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда турибди. Зинедин Зидан шогирдлари эса 11 очко билан 3-поғонада қайд этилган.