Американинг Аризона штати сув остида қолди…
Бу ҳудудга етиб келган «Лорен» бўрони оқибатида Американинг Аризона штатида сув тошқинлари кузатилган. Бунинг натижасида серқатнов йўллар сув остида қолган. Барча турдаги ўқув юртлари ёпиб қўйилган. Одамлар йўлларни юриб эмас, балки сувда сузган ҳолда кечиб ўтишга мажбур бўлган. Сузишни билмайдиганлар, қариялар, аёллар ва гўдакларни қутқарувчилар хавфсиз жойларгача етказиб қўйган.
Маҳаллий синоптиклар эса шу кунларда Аризона штатига яна кучли дўл ёғиши ҳамда бунисидан-да даҳшатлироқ сув тошқинлари юзага келишини баён қилишмоқда.