Хитой стратегияси
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Хитой стратегияси глобал моҳият касб этади. Мазкур стратегия қуйидаги мақсадларни қамраб олган: – 2020 йилгача, яъни Хитой коммунистик партиясининг юз йиллигига қадар биронта камбағал бўлмаган ўртача фаровон жамият қуриш. – 2049 йилгача – Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг юз йиллигига довур тараққий этган давлатлар даражасидаги социалистик давлат қуриш. – Ва гипермақсад – бутун дунё хитойча бўлганида, ягона тақдирли инсоният ҳамжамиятини қуриш. Содир бўлаётган воқеалардан кўриниб турибдики, Хитой сиёсатчилари бутун инсониятга умуман бошқача нигоҳ билан боқмоқда. Бир хитойлик шундай ёзяпти: «Хитой – Америка савдо уруши – бу калит. Агар бу урушда ютқазсак, 100 йиллик мақсадимизга ета олмаймиз. Агар ютсак, унда дунёдаги биринчи рақамли давлатга айланамиз. Мен оддий хитойликман, фақат ишлаб, солиқ тўлаб ва шу орқали ҳукуматни қўллаб-қувватлай оламан. Атрофимдаги дўстларимнинг деярли ҳаммаси шундай. Бу муваффақиятга эришиш калитидир. Шунчаки бизга ёққани учун ишламаяпмиз. Коммунизмнинг уюшқоқлигини, бирдамлигини россияликлар эмас, биз ўйлаб топганмиз». Манба: Ildiz канали