Бокс бўйича ЖЧ. Баҳодир Жалолов финалда қозоғистонлик азалий рақибига қарши тўқнаш келди
Екатеринбургдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг оғир вазнли (+91) иштирокчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) азалий рақиби қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев билан беллашди.
Илк раундданоқ устунлик Жалолов томонида бўлди. 2-раундда ҳам у рақибига нисбатан анча фаоллик кўрсатди ва Қонқабаевни бир неча бора мувозанатдан чиқаришга эришди. Сўнгги раундни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган ўзбекистонлик боксчи якунда ғалабага эришди.
Шу тариқа Жалолов мусобақада ёрқин иштирок этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.