Украиналик аёл фарзандини туғди ва кейинчалик ташлаб юборди. Аммо қаерга ташлагани эсидан чиқибди. Астағфирилло!!!
Украинанинг Днепропетровск вилоятида яшовчи ёши ҳам исми-шарифига қўшиб маълум қилинмаган аёл ҳомиладор эди. Бошқа шаҳарга бориб туққан-у, болани ташлаб юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари бу воқеадан хабар топгач, аёлни қўлга олишди ва чақалоқ қаердалигини суриштира бошлашди. Аёл аввалига болани бошқа шаҳарда ўлик ҳолда туққанини айтган бўлса, энди аслида уйида кўзи ёригани, бироқ чақалоқ ўлик туғилганини айтиб туриб олди. Айтишича, мурдани ё ахлатга ёки трубалар остига ташлаган. Хуллас, эслай олмабди.
Айни пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш очилган. Болани аёл барибир топиб беради. Ахир бу ҳайвон эмас! Одам-а, одам!