Бокс бўйича ЖЧ. Бобоусмон Ботуров ярим финал учун жанг қилди
Екатеринбургдаги бокс бўйича жаҳон чемпионати -69 кг вазн тоифасининг чорак финалида ўзбекистонлик Бобоусмон Батуровга Зияд Иашаш (Иордания) рақиблик қилди.
Беллашув тўлиқ давом этди ва унда очколар ҳисобига Батуровнинг қўли баланд келди.
Бугун, Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам ярим финал йўлланмасига эга чиқишганди. Яна бироздан сўнг Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳам ўз жангларини ўтказишади.