Германияда кекса эр-хотиннинг жасади топилди. Бу кучли муҳаббат интиҳосими ё қотилликми?..
Германиянинг Росток шаҳрида полиция ходимлари 85 ва 81 ёшли кекса эр-хотиннинг жасадини топишди. Жасадлар бир жойда ётар, танасида калтак, ўз жонига қасд қилиш, қотиллик ёки қийноқ белгилари кўзга ташланмасди. Бу манзарадан полициячиларнинг ўзи ҳам ҳайратга тушди. Улар буни ҳақиқий муҳаббат интиҳосига йўйишди. Яъни, дунёда шундай эр-хотинлар борки, бир-бирисиз яшай олмайди. Шунинг учунми, Оллоҳ бундай жуфтликларнинг жонини бир вақтнинг ўзида олади.
Шубҳасиз, Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари бу тахминни версия сифатида қабул қилишмади. Ҳозирги пайтда иккала жасад ҳам экспертизага юборилган.